Ўзбекистонда 26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 кишига 3281 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 15 нафари карантин марказидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирус инфекциясига чалинган 2627 фуқаро бутунлай соғайган. Айни вақтда 644 бемор даволанмоқда. Аввалроқ даволанишда бўлганларнинг 2 нафарининг аҳволи оғирлиги, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғиреканлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 13 нафар бемор коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.