Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Саёҳат кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан мазкур кўча 26 майдан бошлаб бир ойга ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
«26 майдан Мирзо Улуғбек тумани Саёҳат кўчасида жойлашган ер ости коммуникация тизимларини таъмирлаш ва янгидан асфальтлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан мазкур йўл автомобиллар ҳаракати учун бир ой муддатга ёпилди», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Ҳайдовчилардан мазкур муддат давомида айланма йўллардан фойдаланиш сўралади.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасидаги уч поғонали йўл ўтказгич расман очилган эди.
Изоҳ (0)