Ўзбекистонда 24 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 кишига ошиб 3132 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 16 таси Навоий вилоятида, 1 таси эса Тошкент шаҳрида аниқланди.
Ўзбекистонда 23 май, шанба куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 79 та ҳолат: 70 таси хориждан келиб, карантинга олинганларда, тўққизтаси эса аҳоли орасида аниқланган.
Ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 2532 нафари соғайган, 587 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда, 13 нафар бемор эса коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)