Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан Ҳайит намозини уйда ўқиб бўлмаслиги таъкидланмоқда. «Бизнинг мазҳаб уламолари ушбу икки буюк саҳобанинг сўзларига амал қилиб, Ҳайит намозини ўқий олмаган киши зуҳо намозини ўқиши мустаҳаб эканини айтишган», — дейди идора Фатво бўлими етакчи мутахассиси Абдулатиф Турсунов.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси сайтида зуҳо (чошгоҳ)ни ўқиш тартиби ҳақида қўлланма эълон қилинди. Ушбу қўлланма билан қуйида тўлиқ танишиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, зуҳо намози Тошкентда 24 май куни соат 5:20 да ўқилади.
Изоҳ (0)