«Яндекс» таҳлилчилари дунёнинг турли шаҳарларида карантин чоралари юмшатила бошлаганидан сўнг кўчалардаги ҳаракатланиш қанчалик ўзгарганини ўрганиб чиқди.

Янги тадқиқотда турли давлатлардаги 42 та шаҳар таҳлил қилинган бўлиб, улар орасида Тошкент ҳам бор. Графикадаги фоизлар қанчалик юқори бўлса, шаҳарлардаги ҳаракатланиш шунчалик кўп бўлганини билдиради. Фоизлар кам бўлса эса — аксинча.

Ҳисоб-китобларни амалга оширишда «Яндекс» сервисларидаги маълумотлардан, Apple’нинг фойдаланувчилар ҳаракати сони ҳақидаги очиқ статистикасидан, шунингдек, дунёнинг турли шаҳарларида автомобиллар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тўплайдиган Otonomo компанияси маълумотларидан фойдаланилган.

Фаоллик даражасини кўрсатувчи графикада 17 февралдан 22 майгача бўлган ҳолат кўрсатилган.

Аввалроқ «Яндекс» Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида изоляцияланиш даражасини баҳолай бошлагани хабар қилинганди. Тошкентда автомобилдан фойдаланишга қисман рухсат берилгач, 1 май куни Тошкент ижтимоий изоляция бўйича рейтингда март охиридан бери 4 баллдан камроқ кўрсаткич қайд этганди.