Вазирлар Маҳкамасининг 22 майдаги 309-сонли қарори билан Ўзбекистонда цемент импортига қўйилган тақиқ бекор қилинди.
Таъкидланишича, республикада амалга оширилаётган қурилиш ишларини тақчил қурилиш материаллари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида қабул қилинган ушбу қарор билан карантин даврида жорий этилган муайян чеклов бекор қилинмоқда.
«Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва ‘Ўзсаноатқурилиш материаллари’ уюшмасининг 23 майдан мамлакатга цемент олиб келинишини тиклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилди», — дейилади хабарда.
Давлат божхона қўмитаси тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт бўйича цемент олиб киришда зарур ҳужжатларнинг тезкор расмийлаштирилишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 23 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистонга цемент импорти вақтинча тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)