Хитойда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича 4 та ҳамда касаллик белгисиз ўтаётган 35 та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълумотларга кўра, ўтган бир сутка давомида олти нафар бемор соғайган. Касаллик қайд этилган тўрт беморнинг икки нафари Цзилинь провинциясида аниқланган бўлса, яна икки ҳолат Шанхайга четдан кириб келганларга қайд этилган.
Хитойда пандемия бошланганидан буён коронавирусга чалинганлар сони 82 971 кишига етди, уларнинг 78 255 нафари соғайган бўлиб, ҳозирда 82 бемор шифохонада қолмоқда. COVID-19 билан касалланган 4634 бемор вафот этган.
Мавзуга доир: Ухань шаҳри маъмурияти ёввойи ҳайвонларни боқиш, пишириб сотиш ва ейишни тақиқлаб қўйди
Ўтган бир сутка давомида 27 кишига касалхонадан жавоб берилган. Мамлакатда коронавирус инфекциясидан тузалган беморлар 91 фоизни ташкил этмоқда. Жанубий Кореяда коронавирусга 770 мингдан ортиқ тест олинган.
Изоҳ (0)