• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эронда COVID-19’дан тузалганлар сони 100 минг нафардан ошди. Мамлакатда 10 мингга яқин тиббиёт ходимида коронавирус аниқланган

    Эронда 129 минг нафар касалланган одам орасида 100 минг нафари COVID-19’дан тузалди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Киануш Жаҳонпур хабар қилган.

    Фото: Iran Front Page

    Фото: Iran Front Page
    «Охирги бир сутка ичида Эронда коронавирус инфекциясидан тузалганларнинг сони 100 минглик довондан ўтди ва 19 февралдан бери жами 100 564 киши COVID-19’дан соғайган», — деган Жаҳонпур IRINN телеканали эфирида.

    Унинг сўзларига кўра, эпидемия бошланганидан бери касалланиш ҳолатларининг сони 129 341 тага етган (бир сутка ичида 2392 нафарга кўпайган), касаллик туфайли вафот этганлар эса 7249 нафарни (24 соат давомида 66 бемор ҳаётдан кўз юмган) ташкил қилмоқда.

    Сўнгги кунларда Эронда касалланиш ҳолатларининг сони 2 мингдан пастга тушмай келмоқда, май ойи бошида коронавирусга чалингалар сони март—апрель ойларидаги кўрсаткичлардан анча пасайганди.

    2 майда 802 киши касаллангани маълум қилинган, бироқ кейинги кунларда бу борадаги рақамлар ҳам юқорига қараб ҳаракатлана бошлаган. Антирекорд, яъни энг кўп касалланиш ҳолати 30 мартда кузатилган — бир сутка ичида 3186 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олганди.

    Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саид Намакий ҳам Рамазон Ҳайити сабаб касалланиш ҳолатлари яна кескин кўпайишидан хавотирда эканини билдирган ва аҳолига саёҳатларга чиқмасликни тавсия қилганди.

    Эронда касалланиш ҳолатлари ҳукумат томонидан карантин чекловлари юмшатила бошлаганидан сўнг яна орта бошлаган. Коронавирус тарқалиш хавфи паст бўлган мамлакатнинг «оқ» ҳудудларида масжидлар очилган. Бунда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига амал қилинади.

    COVID-19’нинг ўчоғи бўлган Теҳронда кўчада сайр қиладиган фуқаролар сони кўпайган, бозор расталари ва дўконлар очилган, ёйма бозорлар фаолиятини бошлаган, лекин шунга қарамай оммавий спорт ва маданият тадбирларининг ўтказилишига ҳали рухсат берилмаган, ресторан ва кафелар ёпиқ, улар, асосан, буюртмани етказиб бериш хизматларини амалга оширмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Эронда коронавирусни ярим дақиқада аниқловчи нанотест яратилди
    • Эрон ҳукумати COVID-19 билан боғлиқ вазият назорат остига олинганини билдирди
    Эронда 10 минг нафарга яқин соғлиқни сақлаш тизимида ишловчи тиббиёт ходими коронавирусга чалинган, айримлар инфекция оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосати Қосим Жон Бобойи маълум қилди.

    «Коронавирусга чалинишнинг эҳтимоли тиббиёт соҳаси вакилларида нисбатан юқори, бироқ улар касаллик билан курашда жасорат намойиш қилмоқда. Шунга қарамай 10 мингга яқин нафар тиббиёт ходими COVID-19’га чалинган, айримлар инфекция асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган», — дейилади вазирлик расмий сайтида эълон қилинган маълумотда.

    Вазир ўринбосари касалланган шифокорларнинг қанчаси коронавирусдан вафот этгани, уларнинг қачон ва қай тарзда касалликни юқтириб олгани ҳамда COVID-19’дан тузалган шифокорлар сонига аниқлик киритмаган.

    22.05.2020, 00:03   Изоҳ (0)   21874
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистондаги циклон, АҚШдаги эвакуация, Хитойда 32 йиллик айрилиқдан сўнг топишган она-бола. 21 май суратлари

    21.05.2020, 23:57

    Россиянинг энг бой меросхўрлари рейтингида Искандар Маҳмудовнинг ўғли 9 млрд доллар билан 3-ўринни эгаллади

    21.05.2020, 23:45

    Африкада коронавирусга чалинганлар сони 95 минг кишидан ошди

    21.05.2020, 22:19

    Саудия Арабистони муфтийсининг Ҳайит намози бўйича фатвоси эълон қилинди

    21.05.2020, 22:05

    АҚШда бир суткада коронавирус билан касалланиш бўйича 23 мингдан ортиқ янги ҳолат аниқланди

    21.05.2020, 21:55

    Россияда бир суткада коронавирусга чалиниш бўйича ҳолат 8849 тага кўпайди, 127 киши эса вафот этди

    21.05.2020, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.