Ўзбекистонда 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 кишига кўпайиб, 3006 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аввалроқ 21 май соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14 кишига кўпайиб, 2964 нафарни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Шу вақтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 2407 нафар фуқаро бутунлай соғайиб, даволанишда бўлган 5 нафар беморнинг аҳволи оғир.

Маълумот ўрнида, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этди.