Тошкент вилояти Чиноз туманида вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва шу орқали янги иш ўринлари яратиш юзасидан тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи бошчилигида ўтказилган йиғилишда ҳукумат томонидан жорий этилаётган чора-тадбирлар биринчи навбатда синовли кунларда моддий ва бошқа томондан амалий кўмаклиги тушунтирилди.
Учрашув давомида бош бошқарма бошлиғи тадбиркорларга фаолиятларини янада яхшилаш юзасидан таклифлар билдиришларини ва бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишларга хайрихоҳлигини ва қўллаб-қувватлашини билдирди.
3-сектор раҳбари томонидан улар фаолиятидаги мавжуд камчиликлар ва тўсиқларни бартараф этиш орқали янги иш ўринлари яратиш белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилганди. Йиғилиш давомида Президент тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмаслигини, ўзини ўзи банд қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилинишини таъкидлаганди.
Изоҳ (0)