• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бразилияда коронавирус билан касалланиш бўйича рекорд даражадаги ўсиш кузатилди

    Бразилияда COVID-19 билан касалланганлар сони бир сутка ичида 19,9 минг нафарга кўпайган ва бу эпидемия бошланганидан бери кузатилган рекорд кўрсаткич. Бразилияда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 291 минг нафарга етган. Бу Европа касалликлар профилактикаси ва назорати маркази маълумотига кўра, АҚШ ва Россиядан кейин бутун дунёда 3-кўрсаткич, 4-ўринда Испания ва 5-ўринда Италия бормоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Россияда касалланиш кўрсаткичи (бир суткада 8,7 минг киши касалланган) пасая бошлагани ҳисобига яқин кунларда Бразилиянинг 2-ўринга чиқиб олишини тахмин қилиш мумкин. Мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони расмий маълумотларда берилаётганидан анча кўплиги айтилмоқда, қашшоқ аҳоли истиқомат қиладиган қишлоқларда вазият жуда оғир, деган бразилиялик эпидемиолог Алешандре Калаше. Мамлакатдаги 13 миллион аҳоли хароба қишлоқларда ҳаёт кечиради.

    Лотин Америкаси давлатларида коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 613 минг нафардан ошган. Бразилия ҳудудидаги мамлакатларни нафақат касалланиш, балки ўлим кўрсаткичи борасида ҳам ортда қолдирмоқда. Мамлакатда 18,8 минг нафар бемор коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган — бу бутун дунёда 6-кўрсаткич. Ўлганлар сони кундан кунга ошиб бормоқда, бир сутка ичида Бразилияда 888 киши вафот этган ундан аввалги куни эса 1179 нафар бемор ҳаётдан кўз юмганди. Май ойи бошларида коронавирусдан ўлим кўрсаткичи суткасига 300 кишини ташкил қилган.

    «Бу каби динамика давом этса, ўлганларнинг умумий сони 120 минг нафарга етиши мумкин», — дея тахмин қилган Калаше.

    АҚШ саломатлик кўрсаткичлари ва баҳолари институти прогнозлари бўйича август бошида аҳолиси 200 миллион бўлган Бразилияда коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганлар сони камида 88 минг нафарга, энг ёмон сценарий бўйича эса 150 минг нафарга етиши мумкин.

    Беш қадам — беш касаллик ўчоғиБразилия Жанубий Америкада коронавирус инфекцияси билан касалланган бемор аниқланган биринчи мамлакат (25 февраль). Шундан бери у ерда қандай чоралар кўриш муҳокамасига бағишланган баҳс-мунoзaралар давом этмоқда. Президент Жаир Болсонару кескин карантин чораларини кўриш иқтисодиётга салбий таъсир қилади деб ҳисобламоқда. Пандемиянинг дастлабки босқичларида республика етакчиси коронавирус жиддий хавф солмаётгани ҳақида гапирганди.

    «Мен пичоқ билан қилинган ҳужумдан кейин омон қолдим, қандайдир шамоллашга енгилмайман», — деган 2018 йилги сайлов кампанияси вақтида ҳужумга учраган президент.

    «Вирус мамлакатга кириб келган ва биз уни мардонaвор ҳолда эркаклардек кутиб олишимиз лозим», — дея қайд этган Бразилия етакчиси март ойи бошида.

    Бразилия федератив республика ҳисоблангани туфайли 26 та штатдаги ҳукуматлар ҳар қайсиси турлича карантин чекловларини белгиламоқда.

    Мамлакатдаги асосий касаллик ўчоқлари бешта — Сан-Паулу, Рио-де-Жанейро, Сеара, Пернамбуку ва Амазонас, экспертлар фикрича 80 фоиз ўлим ҳолатлари ушбу ҳудудларда кузатилмоқда. Таҳлилчилар Амазонасда COVID-19 билан касалланганлар ҳукумат жамоавий тарзда иммунитет ҳосил қилишга уринаётган Стокгольмдагидан 10 фоизга кўпроқ эканини қайд этган.

    Сан-Паулу штатида ҳукумат бошқа давлатларда қўлланилаётган карантин чораларини жорий қилган: карантин 31 майгача узайтирилган, март ўрталаридан бери ва тахминан июлгача мактаблардаги таълим тўхтатилган, 23 апрелдан бошлаб аҳолига кўчаларда ниқоб тақиш, жамоат транспортида ҳам ниқобда юриш мажбурий тартиби эълон қилинган, карантин тартибига риоя этиш бўйич интеллектуал мониторинг тизими ишга туширилган.

    Рио-де-Жанейрода ҳам бир қатор чекловлар ўрнатилган, штат марказининг айрим ҳудудларига бошқа штатлардан келган одамлар киритилмаяпти. Юзлаб уйсизларга меҳмонхоналарда яшаш учун жой берилган ва аҳолига фақат фавқулодда ҳолатларда тезкор тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Иқтисодий инқироз сабаб танг аҳволга келган бизнес вакилларига ҳам кўмак берилмоқда. Масалан, Риода такси ҳайдовчиларидан лицензия учун тўловлар бекор қилинган. Амазонас штати ҳукумати расмий сайтида касалхоналардаги беморлар учун жойлар сони оширилаётгани, ҳиндулар учун махсус клиника очилгани ва тиббиёт препаратлари харид қилингани ҳақида маълумот берилган. Май бошида штат пойтахти Манауснинг мэри Артур Ньето тўлиқ локдауннинг оқибатлари ёмон бўлишини таъкидлаган.

    Болсонару тарафдорларини йўқотмоқдаАпрель охирида касаллик юқиши бўйича ҳолатлар ва ўлимлар сони кескин ошди, Болсонару коронавируснинг хавфли инфекция эканини тан олиб, вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳoр қилди. Президент фуқароларни кекса кишилар, жумладан, аҳолининг кам таъминланган қисмига мансуб одамлар билан мулоқотда эҳтиёткор бўлишга чақирган.

    «Мен мўъжиза яратиб эпидемияни тўхтата олмайман», — дея жавоб қилган у, чеклов меъёрларининг жуда кеч жорий қилингани юзасидан айбловларга жавобан.

    Коронавирусга қарши курашда у безгакка қарши хлорохин дорисидан фойдаланишни таклиф қилган, шунингдек, Болсонару ушбу дорини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уни барчага етказишни ваъда қилмоқда. Аввал АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам COVID-19’нинг олдини олишда хлорохиннинг таъсири кучлилига ҳақида гапирганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хлорохиннинг самарадорлиги исботланмаганини қайд этган.

    Мавзуга доир: Кейинги пандемиянинг эҳтимолий сабаби Амазониядаги вирус бўлиши мумкинлиги маълум қилинди

    19 май куни Бразилиянинг коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Британиядан ўзиб кетиб, дунёда 3-ўринга чиқиб олгани хабар қилинганди.

    22.05.2020, 14:49   Изоҳ (0)   28025
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оқ уйнинг собиқ иш бошқарувчиси коронавирусдан вафот этди. У АҚШнинг 11 президенти даврида ишлаган

    22.05.2020, 12:48

    Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 7597 нафарга, Қирғизистонда эса 1350 кишига етди

    22.05.2020, 10:46

    Фото: Карантиндан кейин инсонлар ҳаёти қанчалик ўзгаради?

    22.05.2020, 10:33

    АҚШ Конгрессида Трампнинг келишувлардан рухсатсиз чиқишини тақиқлаш таклиф этилди

    22.05.2020, 09:56

    Хитойда бир суткада 39, Жанубий Кореяда эса 20 кишида коронавирус қайд этилди

    22.05.2020, 08:42

    АҚШ Очиқ осмон бўйича келишувдан чиқишга қарор қилди. Трамп ушбу қарор сабабларига изоҳ берди

    22.05.2020, 08:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.