• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Ўзбекистонда бир ҳафта ичида содир бўлган ЙТҲларда камида 15 киши ҳалок бўлди

    Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ва Тергов департаменти 11—17 май оралиғида содир бўлган ва одам ўлими билан якунланган 13 та йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.

    16 май куни Андижоннинг Балиқчи туманида юз берган ЙТҲ.

    16 май куни Андижоннинг Балиқчи туманида юз берган ЙТҲ.
    Фото: ЙҲХББ

    Мазкур ЙТҲларда дастлабки маълумотларга кўра, 15 киши ҳалок бўлган.

    1. 11 май куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб мотороллер билан тўқнашди. Оқибатда 38 ёшли мотороллер ҳайдовчиси ҳодиса жойида вафот этган.
    2. 11 май куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида Isuzu автобуси қарама-қарши томондан келаётган транспорт воситалари ёритгичлари йўлни кўриш имкониятини камайтиргани сабабли ўзи билан бир йўналишда кетаётган велосипедчини уриб юборган. Оқибатда 33 ёшли велосипедчи воқеа жойида вафот этган.
    3. 12 май куни Бухоро вилоятининг Ромитан туманида трактор тиркамаси ағдарилиб кетиши оқибатида 33, 34 ва 38 ёшли аёллар вафот этган. Бу аёллар ҳайдовчининг хотини, синглиси ва келини бўлган.
    4. 12 май куни Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида Matiz ҳайдовчиси ички йўлда ўз ҳамқишлоғи бўлган 4 ёшли болани катта тезликда уриб юборган. 4 яшар бола шифохонада вафот этган.
    5. 13 май куни Андижоннинг Булоқбоши туманида «Камаз» юк машинаси йўлни белгиланмаган жойда кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган. 30 ёшли велосипедчи ҳодиса жойида вафот этган.
    6. 13 май куни Қашқадарё вилоятининг Касби туманида хавфли бурилишда сирпаниб кетган такси дарахтга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида Nexia йўловчиси бўлган 57 ёшли эркак воқеа жойида вафот этган.
    7. 13 май куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Cobalt катта тезликда қарама-қарши йўлга чиқиб Spark билан тўқнашган. Таксичилик қилувчи 23 ёшли Spark ҳайдовчиси шифохонада вафот этган. Cobalt ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган.
    8. 14 май куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида «заправка»дан орқаси билан чиқиб келаётган фургон йўл четида турган пиёдани кўрмай қолиб уриб юборган. 25 ёшли йигит ҳодиса жойида вафот этган. Фургон ҳайдовчиси ЙТҲ юз берган пайтда маст бўлгани аниқланди.
    9. 16 май куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида «Камаз» ортга бурилиб олиш мақсадида орқага ҳаракатланаётганда пиёдани уриб юборган. 65 ёшли аёл ҳодиса жойида вафот этган.
    10. 16 май куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида катта тезликда қарама-қарши йўлга чиққан Lacetti «ВАЗ-2102» билан тўқнашган. Оқибатда 26 ёшли «Жигули» ҳайдовчиси шифохонада вафот этган. Lacetti ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган.
    11. 17 май куни тунда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида Nexia автомобили қатнов қисмида ётган маст эркакни босиб кетган. Оқибатда 56 ёшли эркак ҳодиса жойида вафот этган.
    12. 17 май куни Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида трактор тиркамаси қаровсиз қолдирилган 3 ёшли болани босиб кетган. Оқибатда 3 ёшли бола ҳодиса жойида вафот этган.
    13. 17 май куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида аёл ҳайдовчи бошқарувидаги Matiz автомобили ағдарилиб кетган. Оқибатда машинада йўловчи сифатида кетаётган 41 ёшли аёл воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи аёл ва 3 нафар вояга етмаган бола шифохонага ётқизилган.
    ЙҲХББ яна 4 та ЙТҲ ҳақида маълумот берган. Уларда одам ўлими билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмаган.
    1. 11 май куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида иккита Damas тўқнашиши оқибатида машиналардан бири ағдарилиб кетган. Ағдарилган Damas ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган.
    2. 13 май куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида иккита Spark тўқнашиши оқибатида машиналардан бири ағдарилиб кетган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
    3. 16 май куни Наманган вилоятининг Поп туманида Isuzu юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. Ҳайдовчи ва икки йўловчи шифохонага ётқизилган.
    4. 16 май куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида бошқарув вақтида Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида машина симёғочга урилган. Бахтли тасодиф туфайли ҳайдовчи тан жароҳати олмаган.
    Юқоридаги ЙТҲлар ҳақидаги хабарлар 12—18 май оралиғида берилди. Аслида юз берган ЙТҲлар ва одамлар ўлими бундан кўпроқ бўлиши мумкин. Чунки ЙҲХББ ва Тергов департаменти баъзи йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги маълумотни кейинроқ эълон қилиши ҳам мумкин. Мисол учун, 1 майда Навоийда электрик йигитнинг машиналар орасида қисилиб қолиб ҳалок бўлгани ҳақида 2 ҳафтадан сўнг маълум қилинди. Сурхондарёда 3 май куни Captiva ва трактор тўқнашгани ҳақидаги хабар ЙТҲ оқибатида жабрланган 13 ёшли бола 4 кундан сўнг шифохонада вафот этгач берилган.

    БМТ коронавирус пандемияси сабаб йўлларда содир бўладиган авариялар оқибатида юзага келувчи ўлим ҳолати 50-60 фоизга камайганини маълум қилган.

    Солиштириш учун 15 мартда Ўзбекистонда илк коронавирус ҳолати қайд этилганидан бери ўтган икки ой ичида 13 та ўлим ҳолати қайд этилди.

    19.05.2020, 12:45   Изоҳ (0)   25538
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус сабаб Британиядаги порт автотураргоҳга айлантирилди. У ердан ўн минглаб автомобил жой олди (фото)

    19.05.2020, 09:28

    АҚШда ноқонуний кўча пойгачилари учун алоҳида ҳудуд ташкил этилиши мумкин

    19.05.2020, 07:56

    Чироқчида аёл бошқарувидаги Matiz ағдарилиб кетди. Йўловчи аёл воқеа жойида вафот этди

    18.05.2020, 21:50

    Дунёдаги энг узун лимузин асл ҳолига қайтариладиган бўлди

    18.05.2020, 21:32

    Навоийда маст ҳолда йўлда ётган эркакни Nexia босиб кетди

    18.05.2020, 19:26

    Видео: Hummer ва «Гелендваген» ўзаро арқон тортишди

    18.05.2020, 18:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистонда фуқаро ҳаракатдаги машина устида рақсга тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 19:40

    Трамп Обама ва Бушларнинг портретларини Оқ уйнинг ёпиқ қисмига кўчирди

    Дунё | 11 август, 19:28

    Ўзбекистондаги барча корхона ва ташкилотлар сони маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 11 август, 19:15

    Родриго “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин — Романо

    Спорт | 11 август, 19:09

    Англияда шифокорлар 14 ёшли қизнинг ошқозонидан “қовун ҳажмидаги” соч тўпламини олиб ташлади

    Дунё | 11 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

    Реклама | 11 август, 18:00

    Кореялик олимлар қариш касаллик эканини аниқлади ва уни секинлаштириш мумкинлигини айтмоқда

    Саломатлик | 11 август, 18:45

    Ўзбекистон 6 ойда 1 824 тонна музқаймоқ импорт қилди

    Ўзбекистон | 11 август, 18:30

    Буюк Британияда 70 ёшдан ошган ҳайдовчиларга рулга ўтириш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 11 август, 18:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.