Коронавирус пандемияси сабаб Америка шаҳарларининг кўчалари бўшаб қолди, бироқ Атлантада кечаси ноқонуний пойгалар уюштираётган стритрейсерлар пайдо бўлди, деб хабар беради Motor.
Автомобильлар трафиги секин-аста ўз ҳолига қайтаётган бўлса-да, Америка кўчалари ҳамон одатдагидек машиналарга тўлиб-тошмаган, айниқса, мегаполисларда. Бироқ Жоржия штатининг Атланта шаҳридаги йўллар сўнгги бир неча ҳафтадан буён кеч тушиши билан кўча пойгалари учун ноқонуний трассага айланган. Полиция бир неча стритрейсерларни қўлга олиб, уларни катта жаримага тортганига қарамай, бу ноқонуний пойга иштирокчиларини янада ғайратлантириб, муаммонинг чуқурлашишига олиб келмоқда.
Шу сабабли шаҳар расмийлари жамоат йўлларидаги безорликларга қарши курашнинг креатив усулини кўриб чиқмоқда — АҚШда стритрейсерлар учун алоҳида зона пайдо бўлиши мумкин. Мазкур ғояга кўра, шаҳарда дрег-рейсинг билан шуғулланиш учун махсус ҳудуд ташкил этилади — бу йўлларда авариялар содир бўлишининг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда. Атлантада жорий этиладиган янгилик Американинг бошқа шаҳарларида ҳам қўлланилиши мумкин.
Изоҳ (0)