Қорақалпоғистон Республикасида ҳам машина устида рақсга тушиб, тренд олган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 июль куни Тўрткўл туманида рақам белгиси 95Q604KА бўлган Cobalt русумли автомобиль ҳаракатда бўлган чоғида фуқаро унинг устига чиқиб, рақс тушган ва бу ҳолат тасвирланган видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Видео сўнгида ушбу шахснинг машинадан йиқилиб тушганини кўриш мумкин.
Ушбу ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 10-моддаси билан фуқарога нисбатан БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима қўлланилиб, ҳайдовчилик гувоҳномасидан 1 йил-у 6 ойга маҳрум қилинди.
Аввалроқ Тошкент вилоятида ҳаракатланиб кетаётган автомобиль устига чиқиб олиб, салют учирган фуқаро жавобгарликка тортилгани тўғрисида хабар қилинганди. Ушбу фуқаро 7 суткага қамалган.
Изоҳ (0)