Мадриднинг “Реал” клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Родриго Гоэс фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб раҳбариятидан Родригонинг трансферини талаб қилган. Клуб эгалари ҳам ушбу фикрни қўллаб-қувватлаб, бразилиялик футболчи учун камида 100 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдирган.
Мадридликлар эса ҳужумчининг кетишига қатъий қарши эмас. Агар футболчининг ўзи жамоани тарк этишни истаса, “қироллик клуби” унга тўсқинлик қилмайди. Бироқ, клуб раҳбарияти 23 ёшли футболчи учун камида 100 миллион евро талаб қилмоқда.
“Манчестер Сити”нинг уч нафар футболчиси — Жек Грилиш, Савиньо ва Жеймс Макейти бошқа клубга ўтиши кутилмоқда. Шу боис, “шаҳарликлар” раҳбарияти бразилиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.
Изоҳ (0)