АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 1 504 244 кишига етди. Бу ҳақда касаллик тарқалишини реал вақтда кузатаётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.
АҚШ COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда кетмоқда. Мамлакатда ҳозирга қадар 90 193 киши коронавирус қурбонига айланган бўлса, 272 265 киши даволанишга муваффақ бўлган.
Касаллар сони кўплиги бўйича иккинчи ўринда Россия кетмоқда. Мамлакатда 18 май ҳолатига кўра, коронавирусга чалиниш бўйича 8 926 та ҳолат қайд этилган бўлиб, беморларнинг умумий сони 290 678 нафарга етди.
Аввалроқ президент Дональд Трамп АҚШда коронавирусга чалинган беморлар сони камаяётганини маълум қилганди.
Ўзбекистонда 19 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 2802 нафарга етди. Мамлакатда коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилганидан буён 2314 киши соғайди, инфекция асоратлари оқибатида 13 нафар бемор вафот этган.
Изоҳ (0)