Ўзбекистон Президенти Администрацияси Транспорт қисми буюртмасига асосан бир қанча автотранспорт воситалари «e-auksion.uz» ягона савдо майдончасига сотиш учун чиқарилди, деб хабар беради ЎзА.
Қайд этилишича, 2002 йилда ишлаб чиқарилган Daewoo Matiz Транспорт қисми гаражида сақланган ва ушбу автотранспорт Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ушбу русумли автомобилларнинг илк намуналаридан бири ҳисобланади.
Савдога чиқарилган автомобилнинг бошланғич нархи 13,7 миллион сўмга баҳоланган. Ушбу олтин рангли автотранспорт воситасининг техник ҳолати яроқлидир.
Бундан ташқари, онлайн аукцион савдоларига 1992 йилда ишлаб чиқарилган, турли расмий учрашувларда фойдаланилган лимузин типидаги Ford Lincoln автотранспорти ҳам чиқарилган.
Изоҳ (0)