Америкада 1939 йилдан 1996 йилга қадар ишлаб чиқарилган ва Sonara чўлида ташландиқ ётган 29 дона классик автомобиллар коллекциясининг эгаси ўз машиналаридан «қутулиш»га қарор қилди. Барча коллекция 50,7 минг долларга баҳоланган, бироқ машиналарни алоҳида-алоҳида харид қилса ҳам бўлади. Коллекциядан ўрин олган энг арзон машина — 1993 йилда ишлаб чиқарилган Buick Roadmaster бўлиб, 650 доллар туради, энг қиммати эса — 1967 йилги Pontiac Lemans 5 минг долларга баҳоланмоқда.
Эълонга кўра, коллекциядаги энг эски автомобиль 1939 йилги Buick бўлиб, уни 800 долларга харид қилиш мумкин, автомобиллар эгаси Oldsmobile учун эса 1200 доллар сўрамоқда. Чўлга ташлаб кетилган машиналар орасида ноёб моделлар ҳам бор. Масалан, 1976 йили 50 нусхада ишлаб чиқарилган Cadillac катафалки, у 2800 долларга баҳоланмоқда.
Шунингдек, коллекциядан Mercury Montery (1958 йил, 3500 доллар), Ford F600 (1963 йил, 2000 доллар), учта Buick Electra (1977 йилги 1000 доллар) ва иккита Impala (1968 йил, 3200 доллар ва 1969 йилги эса — 1200 доллар) ўрин олган.
Эълон муаллифларининг огоҳлантиришича, машиналарнинг аксарияти юрмайди ва уларни судраб олиб кетиш керак. Суратлардан кўриш мумкин, автомобиллар жиддий реставрацияга муҳтож.
Изоҳ (0)