Интернетда 1973 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz 280E моделини соатига 220 километр тезликда ҳайдалгани тасвирланган видео пайдо бўлди.
Mercedes-Benz 280E седанига 185 от кучи ва 239 Нм айланувчи моментга эга 2,8 литрли V6 двигатели ўрнатилган. Агрегат тўрт поғонали автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Автомобиль 100 км/соат тезликка 10,8 сонияда чиқа олади, максимал тезлиги эса 200 км/соатга тенг.
Бу каби тезлик ҳозирги кунда кўпчиликни ҳайратга солмаса-да, бир нарсани унутмаслик керакки, Mercedes-Benz 280E хавфсизлик жиҳатидан фақатгина камарлар билан жиҳозланган — бугунги замонда аксарият автомобилларга ўрнатиладиган жиҳозлар ҳали ихтиро қилинмаган.
Бундай моторга эга Mercedes-Benz 280Э 1968 йилдан 1973 йилгача қадар ишлаб чиқарилган. Мазкур автомобиллар 80 йиллар охирида СССРда катта машҳурликка эришган эди.
Изоҳ (0)