Тошкент шаҳрида 16 май куни соат 14:00 лар атрофида такси ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.
Ҳодиса Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида юз берган. Nexia ҳайдовчиси чарчоқ сабаб ухлаб қолиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси симёғочга урилиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб тўхтаган.
Бахтли тасодиф туфайли ҳайдовчи тан жароҳати олмаган. Транспорт воситасида йўловчилар бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятида ҳайдовчилар ухлаб қолиши туфайли 29 апрель ва 8 май кунлари йўл-транспорт ҳодисалари юз берган, оқибатда ҳайдовчилар ва бир йўловчи вафот этганди.
Изоҳ (0)