Хитойнинг BYD автомобиль ишлаш чиқарувчи компанияси ўзининг янги Han EV электрокарини тақдим этди ва Tesla Model 3’га рақобатчи тайёрлаётганини билдирди, деб ёзади Express and Star.
Электромобиль июнь ойида Хитойда сотувга чиқарилади.
Ишлаб чиқарувчиларнинг маълумотларига кўра, транспорт воситаси бир қувватлантиришда 605 километргача масофа босиб ўта олади. Унинг тезлиги соатига 100 километрга етиши учун 3,9 сония талаб қилинади.
Электр седан 5G алоқани қўллаб-қувватлайдиган DiPilot автопилоти билан таъминланади.
Қайд этилишича, Han EV салони Tesla салонига жуда ўхшайди.
Автомобилнинг Европа бозорида қачон пайдо бўлиши номаълум. Электрокарнинг нархи 45-55 минг евро бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)