Россиянинг «Aviro.ru» сайтида Mansory ательесининг Rolls-Royce Cullinan кроссоверига мўлжалланган дискалар жамланмаси сотилишига оид эълон пайдо бўлди. Vredestein шиналарига эга дизайнерлик ғилдираклари қарийб 1,4 миллион рублга (19,6 минг доллар) баҳоланмоқда — бу пулга янги Tayota Corolla харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.
Эълон эгаси 24 дююмли Mansory дискалари билан бирга, ёзга мўлжалланган 295/30 R24 ўлчамли янги Vredestein Giugiaro шиналарини, шунингдек, датчик ва «проставка»ларини қўшиб беришга тайёр. Эълонда дискалар тўртта болт билан қотирилиши кўрсатилгани қизиқ, чунки Rolls-Royce’нинг стандарт ғилдирак гупчаклари беш болтли қотиришга мўлжалланган.
Mansory нархининг қимматлиги кўп кегайли дискалар 785 минг евроли Cullinan Billionaire тюнинг-лойиҳасида дебют қилгани билан изоҳланмоқда. Бошқа ранглар гаммасидан иборат шу турдаги маҳсулотлар ҳамон Rolls-Royce’нинг немис бюроси томонидан янги маҳсулотларида ишлатилади, масалан, фируза интерьерга эга Cullinan Coastline’да.
Изоҳ (0)