Илон Маскка тегишли The Boring Companiya компанияси Лас-Вегас яқинида иккинчи автомобиль туннелини қуриш ишларини якунлади, деб хабар берди «Korrespondent.net».
Ерости автотрассасида ҳаракатни 2021 йилда бошлаш режалаштирилмоқда.
Туннель Лас-Вегас конференц маркази биноларини бирлаштиради. Автомобиль йўллари бўйлаб 16 киши учун мўлжалланган ҳайдовчисиз транспорт воситалари ҳаракатланади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 52,5 миллион долларга баҳоланмоқда.
Биринчи Convention Center Loop туннели жорий йилнинг февралида қурилган эди.
Қайд этилишича, марказга келувчилар 15 дақиқалик масофани икки дақиқада босиб ўтиб, манзилга етиб олади.
Изоҳ (0)