«Реал» клуби ва Колумбия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Эдвин Конго гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганликда айбланмоқда.
Marca нашрининг хабар қилишича, Испания полицияси томонидан олиб борилган операция жараёнида 10 киши ҳибсга олинган. Айни дамда Конго ва гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳибсда сақланмоқда. Полиция кокаин моддасининг ноқонуний айланмаси юзасидан тергов иши қўзғаган.
Конго 1999 йилда мадридликлар клубига келган, бироқ «Реал» бош жамоасида бирорта ҳам ўйин ўтказмай 2002 йилда «Леванте»га йўл олган. Колумбиялик футболчи «Oнсe Калдас», «Вальядолид», «Гимарайнш», «Тулуза», «Леванте» ва бошқа бир қатор клубларда фаолият юритган. У 2012 йилда футболчилик фаолиятига якун ясаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)