Туриннинг «Ювентус» клуби ҳамда Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси ўзаро ҳимоячиларини алмаштириши мумкин. Бу ҳақида Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, «шпорлар»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Серж Орье Туринга, туринликларнинг чап қанот вакили Алекс Сандро эса Лондонга йўл олиши кутилмоқда.
Томонлар трансфер масаласини тез орада музокара қилиши таъкидланмоқда.
Бундан ташқари «Тоттенҳэм» «Аталанта» ҳимоячиси Тимоти Кастань ҳамда ПСЖ вакили Тома Менье номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Қайд этиш жоиз, Менье ёзда эркин агентга айланади.
Маълумот учун, Серж Орье жорий мавсум Англия Премьер Лигасида 24 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди. Алекс Сандро эса А Серияда 22 та ўйинда ҳаракат қилиб, учта голга ҳаммуаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)