UFC’нинг енгил вазндаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор июль ойида чемпионлик жангида иштирок этишини маълум қилди.
«Июль ойида енгил вазн тоифасида чемпионлик жангида иштирок этишдан мамун бўлардим», — дея ёзган Конор Twitter’даги саҳифасида.
Бундан олдинроқ эса у «Июлда кўришамиз» дея пост қолдирган. Бу орқали Макгрегор Жастин Гетжига қарши жанг қилишига ишора қилган.
Қайд этиш жоиз, UFC 249 мусобақасида Тони Фергюсонни нокаутга учратган Гетжи июлда жанг қилиш ниятида эмаслигини маълум қилганди. Жастин бор эътиборини Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жангга қаратишини айтиб ўтди.
UFC президенти Дэйна Уайт ҳам Ҳабиб ва Гетжи ўртасидаги жанг ташкил қилиниши мумкинлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор ўзининг сўнгги жангини 2020 йил 19 январида UFC 246 мусобақаси доирасида Дональд Серронега қарши ўтказиб, рақибини 40 сония ичида нокаутга учратганди.
Мавзуга доир:
- Ҳабиб Нурмагомедов қачон октагонга қайтишини маълум қилди
- Видео: Конор Макгрегор Дональд Серронени 40 сония ичида нокаутга учратди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)