Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида иккита Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Ҳодиса 11 май, душанба куни соат 10:30 ларда «Кўприкбоши» МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р автомобиль йўлининг 136-километрида юз берган. Хўжаобод—Наргиз йўналишида Damas автомобилини юқори тезликда бошқариб келган 1999 йилда туғилган С.Х. олдинда ўзи билан бир йўналишда чап томонга бурилаётган ҳайдовчи 1967 йилда туғилган М.Ю. бошқарувидаги Damas’га урилиб, ағдарилган.
Ҳайдовчи С.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса юз берган 11 май куни одам ўлими билан якунланган иккита ЙТҲ ҳақида ЙҲХББ ва Тергов департаменти хабар берди. Сурхондарёнинг Шўрчи туманида Lacetti мотороллерга урилиши оқибатида 38 ёшли мотороллер ҳайдовчиси, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида Isuzu автобуси велосипедчини уриб юбориши оқибатида 33 ёшли велосипедчи вафот этди.
Изоҳ (0)