• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Тошкент вилоятида бир кунда пиёдалар иштирокида 3 та ЙТҲ содир бўлди. Пиёдаларнинг икки нафари вафот этди

    Тошкент вилоятида 8 май куни пиёдалар иштирокида учта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Улардан иккитаси одам ўлими билан якунланди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

    Фото: ЙҲХББ

    Фото: ЙҲХББ

    8 май куни соат 17:30 лар атрофида ҳайдовчи 1984 йилда туғилган С.Х. Nexia автомобилини Олмалиқ шаҳар, Пиримқулов кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида йўлнинг пиёдалар учун белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда — 1937 йилда туғилган К.Т.ни уриб юборган. Пиёда тезда шифохонага олиб борилган. Шифокорларнинг ҳаракатлари билан унинг ҳаёти асраб қолинди. ЙҲХББнинг ёзишича, 83 ёшли аёл энди узоқ вақт даволанишига тўғри келади.

    Шу куни Ангрен шаҳрида ҳам ЙТҲ содир бўлди. 1986 йилда туғилган И.Д. Lacetti автомобилини шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасида бошқариб кетаётган вақтида пиёда — 1939 йилда туғилган М.О.ни уриб юборган. Шифокорлар оғир тан жароҳатлари олган пиёданинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

    8 май куни соат 23:30 лар атрофида Тошкент туманининг «Олтинтепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида пиёда иштирокида яна бир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1992 йилда туғилган О.С. Cobalt автомобилини сунъий ёритилмаган ҳудудда бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган пиёда — 1965 йилда туғилган пиёда К.Р.ни уриб юборган. Пиёда зудликда шифохонага олиб борилишига қарамасдан, олинган тан жароҳатлари ҳаёт учун хавфли бўлганлиги сабаб жонлантириш бўлимида вафот этган.

    Аввалроқ Тошкент вилоятида содир бўлаётган ЙТҲларнинг ҳар иккитадан биттаси пиёдалар иштирокида содир бўлаётгани, тунги вақтда ЙТҲларнинг олдини олиш учун пиёдалар ўтиш жойини чироқлар билан ёритиш бошлагани хабар қилинганди.

    ЙҲХББ матбуот хизматининг ёзишича, пиёда масаласи, улар томонидан содир этилаётган қоидабузарликлар, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари энг муаммоли ҳолатлардан бири бўлиб қолмоқда. Бундай ҳодисалар кунора республиканинг барча ҳудудларида, шу жумладан, Тошкент вилоятида ҳам содир бўляпти.

    «Гарчи уларнинг олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилаётган бўлса-да, вазият яхши томонга қараб ўзгариши жуда секин кечмоқда. Чунки бу ҳаракатларда қарсак икки қўлдан чиқмаяпти. Пиёдалар масъулиятни ҳис этишмаяпти», — деб ёзади ЙҲХББ матбуот хизмати.

    Мавзуга доир: Бойсунда бир ҳафта фарқи билан бир жойда иккита юк машинаси бетон тўсиққа урилди. Ҳар иккала ҳайдовчи вафот этди

    12.05.2020, 12:35   Изоҳ (0)   24886
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жеймс Бонд ролини ўйнаган актёр Aston Martin’ни ўзига автомобиль совға қилишга мажбурлагани маълум бўлди

    12.05.2020, 11:24

    Март ойида бутун дунёда автомобиллар савдоси антирекорд ўрнатди

    12.05.2020, 07:56

    Британиядаги собиқ ҳарбий база коронавирус туфайли сотилмаган машиналар омборига айлантирилди (фото)

    11.05.2020, 20:39

    Видео: Танкдан Land Rover’га ўт очилса нима бўлади?

    11.05.2020, 18:41

    Ўзбекистонда май ойида қайси банклар автокредит тақдим этаётгани маълум қилинди

    11.05.2020, 17:35

    Фото: АҚШда юк машина ҳайдовчиси ўз бошлиғининг Ferrari’сини қасддан пачоқлади

    11.05.2020, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.