Япония ҳукумати коронавирусга чалинган беморларни даволашда Американинг вирусга қарши тажрибавий «Remdesivir» препаратидан фойдаланишни маъқуллади, деб хабар бермоқда «РИА Новости» Kyodo агентлигига таяниб.
Қайд этилишича, «Remdesivir»дан фойдаланишга ушбу препаратни ишлаб чиқарувчи Америка компанияси томонидан тегишли баёнот эълон қилинганидан 3 кун ўтиб рухсат берилган бўлиб, у коронавирусни даволашда тасдиқланган илк дори воситаси бўлди.
«Remdesivir» ўз даврида Эбола безгагини даволаш учун яратилган эди. Лекин у пайтда самарали эканлигини исботлай олмаган. Кейинчалик мазкур дори РНК тузилиши коронавирусникига ўхшаш Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) ва SARS-CoV атипик пневмониясига қарши даволашда ўз самарадорлигини кўрсатган.
Препарат Американинг Gilead Sciences биофармацевтик компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Айни пайтда халқаро олимлар гуруҳи касалликнинг оғир шакли кузатилаётган беморларда унинг клиник синовларини ўтказмоқда.
Мавзуга доир: COVID-19’га қарши вакцина яратгани тахмин қилинаётган Gilead компанияси акцияларининг нархи 7 фоизга ошди
Аввалроқ Россия бош вазири COVID-19’ни даволашда давлат рўйхатидан ўтказилмаган Хитой препаратидан фойдаланишга рухсат бергани хабар берилган эди. Ўзбекистонда ҳам коронавирусни даволашда фойдаланилаётган препарат номи маълум қилинган.
Изоҳ (0)