• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги маҳалла электр таъминотини яхшилаш бўйича мурожаатлар 6 йилдан буён эътиборсиз қолаётганидан шикоят қилди

    Андижон шаҳрининг Оқровот маҳалласи, 1-тор Шаҳидтепа кўчасида яшовчи фуқаролар электр таъминотидаги муаммолари олти йилдан буён эътиборсиз қолаётганидан шикоят қилди.

    «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида ҳудудда бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маҳалла фаолларининг айтишича, электр таъминотидаги муаммолар юзасидан 2014 йил вилоят ҳокимлигига мурожаат қилинган. Ҳокимлик мурожаатга жавобан ҳудуддаги муаммо 2017 йилги давлат дастури асосида ечимини топишини, янги тармоқ тортилишини ёзган. Бироқ шу кунга қадар ҳеч қандай ишлар қилинмаган.

    «2014 йилда вилоят ҳокимлигига хат юборганмиз. Ҳокимлик муаммони ижобий ҳал қилиш учун вилоят электр тармоқлари корхонасига жўнатган. Ундан Андижон шаҳар ‘Бобур’ электр таъминоти корхонасига жўнатилган. Корхона раҳбарияти ўшанда бизга уч йилдан кейин дастурга қўйишини айтганди. Мана 2019 йилгача кутдик. Бу орада уларга бир неча маротаба эслатдик ҳам. Лекин ҳеч қандай натижа бўлмади. Одатдагидек ваъда беришдан нарига ўтишмаяпти», — дейди Холмуҳаммад Якубов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маҳалла аҳлининг айтишича, аҳоли ҳам масъулларга ёрдам бериш мақсадида 17 миллион сўм пул йиғиб, трансформатор сотиб олган.

    «Ўтган йилнинг ёзларида ‘электрасет’га шахсан ўзим бордим. Ўша пайтдаги корхона бошлиғи Жўрабек исмли йигит экан. У вазиятни тушуниб ҳал қилишини айтди. Фақат трансформаторни ўзларингиз оласизлар, биз қолган ‘столба’ ва симларни давлат ҳисобидан қиламиз’, деди. Шундан кейин қўни-қўшнилар билан маслаҳатлашиб, 17 миллион сўм пул йиғдик ва трансформатор олиб, ўрнатиб қўйдик. Лекин ‘электрасет’дагилардан дарак бўлмади. Борсак, турли баҳоналар билан ортга қайтаришади. Натижа йўқ», — дейди Холмуҳаммад Якубов.

    Шаҳидтепа кўчасида яшовчи фуқароларнинг айтишича, ушбу кўчада қад ростлаган симёғочлар 29 йил илгари ўрнатилган бўлиб, айни кунда яроқсиз ҳолга келган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Шу кўчада деярли 30 йилдан бери яшайман. Кўчадаги симёғочлар бундан 29 йил илгари ўрнатилган. Электр симлар ҳам ўша даврда уланган. Ўша пайтда хонадонлар ва аҳоли сони анчагина кам эди. Йиллар давомида аҳоли кўпайиб, эҳтиёж ортмоқда. Нариги кўчага ўрнатилган трансформатор катта босим билан ишлаяпти. Шунингдек, маҳаллада газ йўқлиги сабаб барча эҳтиёж ток орқали қондирилиши эвазига ‘свет’имиз кўп ўчадиган, трансформатор эса тез-тез бузиладиган бўлиб қолди. Одамлар шунақа ҳолатлардан чарчади. Агар кўчамизга трансформатор ўрнатилса, 70 дан ортиқ хонадон муаммосиз яшайди» — дейди шу кўчада яшовчи фуқаролардан яна бири Икром Асқаров.

    Маҳалла фаоли Дилмурод Эргашевнинг айтишича, электр таъминотидагилар 2020 йил бошида янги тармоқни ўрнатиб беришга ваъда берган. Бироқ янги йил кириб келганига уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, ваъда ҳалигача бажарилмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «2019 йил ноябрь ойининг охири декабрнинг бошида ‘электрасет’га борганимизда, улар ‘Конституция байрами, сайлов вақти келяпти, трансформаторни янги йилга ёқиб берамиз’, дейишди. Тўғриси, ҳаммамиз хурсанд бўлгандик. Афсуски, ‘чучварани хом санаган эканмиз’. Байрамдан кейин мана уч ой ўтди. Лекин натижа бўлмади. Уларга бўлган ишончимиз ҳам сўнди. Бунақа ташкилотнинг боридан йўғи яхши, дегинг келади гоҳида. Энди бир-биримиздан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ. Бу ёқда 70 та хонадон ‘свет’ яхшиланишини кутяпти», — дейди Дилмурод Эргашев.

    Фуқаро Ўринбой Абдуллажоновга кўра, куз ойида электр таъминотидагилар кўчага етти дона симёғоч ўрнатиб кетган. Ўрнатилган симёғочларнинг айримлари ёғингарчилик натижасида яроқсиз ҳолга келган. Кучли шамол бўлса, қулаб тушиши ҳам мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўтган йили масъуллар ёнига қайта-қайта бораверганимиз учун номига етти дона ‘столба’ ўрнатиб кетишди. Ўшанда трансформаторни биргаликда ўрнатганмиз. ‘Келинглар, бирданига якунига етказиб беринглар’ деганимизда, баҳона қилиб қочишган. Аслида ўрнатилган ‘столба’лар аҳоли сонига нисбатан жуда кам. Яна 10-15 та ‘столба’ бўлса, шунда оралиқ масофа 50 метрдан тўғри келади. Лекин масъуллар алдашда давом этишмоқда. Биз уларга ишониб, олти йилдан бери кутяпмиз», — дейди Ўринбой Абдуллажонов.

    Маълум бўлишича, Андижон шаҳар «Бобур» электр тармоқлари корхонаси 20 832 та истеъмолчига хизмат кўрсатади. Корхонада 100 нафарга яқин ходим фаолият юритади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жорий йил 9 март куни «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган корхона ишлаб чиқариш ва техника бўлими муҳандиси Бобуржон Абдукаримов мутахассислар қиш мавсумида юқори босим остида, зўриқиш билан ишлаган трансформаторларни тузатиш ва янгилаш билан банд бўлганини айтиб, вақт ва куч етмаганини таъкидлаганди. Ҳамда март ойи охирига трансформаторни ўрнатиб беришга ваъда берган. Шундан сўнг, мурожаатчилар журналистдан мақолани эълон қилмай туришни сўраган.

    «Мана икки ойдирки, берилган ваъда қуруқ гаплигича қолди. Масъуллар айтган гапидан қайтди», — дейди Холмуҳаммад Якубов.

    08.05.2020, 22:57   Изоҳ (0)   40621
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада интернет тезлиги пастлиги сабабли ўқитувчи уйининг томида ўтириб, онлайн дарс ўтмоқда (видео)

    08.05.2020, 22:08

    Андижонда хотинини ўлдириш билан таҳдид қилиб, қайнанасининг уйини ёқишга уринган шахс 15 суткага қамалди

    08.05.2020, 21:56

    Ўзбекистонга 2020 йилнинг биринчи чорагида 1,2 млн сайёҳ ташриф буюрди

    08.05.2020, 21:07

    Ўзбекистонда 8 май куни коронавирусдан тузалганлар 119 нафарни ташкил этди — бу кунлик рекорд. Соғайганлар 1775 кишига етди

    08.05.2020, 20:55

    Ўзбекистонда 9 май куни ҳаво ўзгариб, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

    08.05.2020, 20:08

    Мудофаа вазирлиги аскарлари томонидан Сирдарёдаги тошқин оқибатида зарар кўрган 800 дан ортиқ хонадон тартибга келтирилди

    08.05.2020, 19:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30

    Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп музокаралари якунланди. Улар икки соатдан ортиқ давом этди 

    Дунё | 16 август, 09:59

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17

    Enzo, Niki, Dinо ва бошқалар: инсонлар шарафига номланган автомобиль моделлари

    Шоу-бизнес | 16 август, 09:10

    Магнит бўронларининг Ерга таъсири кучайиб бормоқда - тадқиқот 

    Дунё | 16 август, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.