«Ўзгидромет» 9 май, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши, шамол тезлиги 23-28 метр/секундгача етиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 23-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 23-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 23-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 23-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 23-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 23-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Изоҳ (0)