Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин 7 май куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мулоқот Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан ташкил қилинган.
Суҳбат чоғида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабалар, хусусан, фронт чизиғи аскарлари ва фронт ортидаги меҳнаткашларнинг жасорати ва хотирасини сақлаш муҳимлиги таъкидланди.
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш чоғида Россия ва Ўзбекистон инфекциянинг тарқалишига қарши курашда бир-бирига кўрсатган ёрдами учун юксак миннатдорчилик билдирди. Ушбу йўналишда яқин ҳамкорликни давом эттириш нияти таъкидланди.
Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка оид бошқа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)