Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Монако» ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас ПСЖ ҳужумчиси Неймар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Неймарда Роналдиньо даражасидаги салоҳият бор. У суперюлдуз, ўйин тақдирини ҳал қила олади. Неймар билан бирга ўйнамаганимга анча бўлди, бироқ яқинда у ПСЖ билан икки ўйинда бизни кўмиб юборди.

Лионель Месси, Луис Суарес ва қолган барча уни ўз жамоасида кўришни истайди, чунки у тенг курашлар остида ўтаётган ўйиннинг исталган вақтида узатма амалга ошириши ёки рақибни алдаб ўтиши мумкин.

Энг яхшига айланиш учун Неймарда барча нарса бор. Майдондан ташқарида ҳам у жуда яхши йигит. Неймар ёш болага ўхшайди, у ҳар доим қувноқ ва ҳаётдан завқ олади», — дейди Фабрегас.

Эслатиб ўтамиз, Фабрегас ва Неймар 2013/2014 йилги мавсумда «Барселона»да биргаликда ҳаракат қилган.

Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида 22 ўйин ўтказиб, 18 гол ва ўнта самарали узатмага муаллифлик қилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар