ПСЖ ҳужумчиси Хесе Родригес Лига 1 жорий мавсуми олтин медалига сазовор бўлди, дея хабар қилмоқда АS.
27 ёшли испаниялик футболчи 2019/20 йилги мавсумда парижликлар сафида бир ўйинда қатнашди. Ҳужумчи «Метц»га қарши кечган (2:0) 4-тур баҳсида майдонга тушган. У майдонда бор йўғи бир дақиқа ҳаракат қилганди.
Хесе мавсумни ПСЖда бошлади ва сентябрь ойи бошида ижара асосида Лиссабоннинг «Спортинг» жамоасига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб Франция чемпионатининг жорий мавсуми муддатидан аввал якунланди. ПСЖ эса чемпион деб эълон қилинди.
Хесе 2016 йилнинг ёзида «Реал»дан парижликлар жамоасига келиб қўшилган. Унинг ПСЖ билан амалдаги келишуви 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)