Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Автомобилдан фойдаланишга қисман рухсат берилгач, Тошкент ижтимоий изоляция бўйича рейтингда март охиридан бери 4 баллдан камроқ кўрсаткич қайд этди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Яндекс» томонидан тузиб чиқилган «ўзни яккалаш» индексида Тошкент 4 баллдан 3,5 баллгача пастлади. 20:00 дан кейин эса яна 4,2 баллга чиқиб олди.

Скриншот: «Яндекс»

Скриншот: «Яндекс»

Апрель ойи давомида ушбу индекс ўртача 4,3 баллни ташкил қилган, энг юқори кўрсаткич эса 4,6 баллгача етган. 26 апрелдан бошлаб ушбу рақам пастлай бошлаган ва Ўзбекистонда карантин чекловлари юмшатила бошланганидан кейин, яъни автомобилларга боғлиқ чоралар енгиллашганидан сўнг 4 баллдан пастлаш кузатилган.

Скриншот: «Яндекс»

Скриншот: «Яндекс»

Аввал «Яндекс» Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида изоляцияланиш даражасини баҳолай бошлагани хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар