Қозоғистонда янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 3205 кишига етди, деб хабар беради Tengrinews.
Мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши бошланганидан буён 25 киши вирус қурбонига айланган, шунингдек, 819 бемор даволанишга муваффақ бўлган. Айни вақтда COVID-19 ҳолатлари мамлакатнинг қуйидаги ҳудудларида қайд этилди:
- Нур-Султон — 627;
- Олмаота — 944;
- Қизилўрда вилояти — 198;
- Атирау вилояти — 135;
- Қарағанда вилояти — 149;
- Оқмўла вилояти — 99;
- Олмаота вилояти — 122;
- Туркистон вилояти — 124;
- Жамбил вилояти — 116;
- Ақтўбе вилояти — 82;
- Шимолий Қозоғистон вилояти — 30;
- Чимкент — 190;
- Шарқий Қозоғистон вилояти — 20;
- Ғарбий Қозоғистон вилояти — 146;
- Павлодар вилояти — 128;
- Кўстанай вилояти — 49;
- Манғистов вилояти — 46 та ҳолат.
Мавзуга доир: Қозоғистон президенти мамлакатда касалликнинг энг юқори чўққиси ҳали тўлиқ ўтмаганини маълум қилди
Изоҳ (0)