Ўзбекистон ҳудудига 1—2 май кунлари Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий туманлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
1 май куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шу куни Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.
2 май куни Ўзбекистонда ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
Шамолнинг тезлиги сониясига 15-29 метргача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати сониясига 23-28 метргача етиши мумкин. 30 апрель—3 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Мавзуга доир:
- Шамолдан зарар кўрган Қоракўл ва Олот — Президент вертолётидан олинган суратларда
- Шавкат Мирзиёев — Бухорога ёпирилган шамол ҳақида: Бундай табиий офат илгари кузатилмаган
- Бухорода кўплаб талафотларга олиб келган кучли шамол пайдо бўлиши сабаби маълум қилинди
- Самарқандда кучли ёмғир оқибатида хонадонларни сув босди. ФВБ ходимлари талафот оқибатларини бартараф қилди
- Кучли шамолнинг Қашқадарёдаги оқибатлари маълум қилинди
- Шавкат Мирзиёев: Олотни ҳам, Қоракўлни ҳам янгилаб оламиз. Саросима ва хавотирга ўрин йўқ
- «Ваҳима ва миш-миш мутлақо бехабарлик ортидан пайдо бўлди». Қоракўлликлар «тошқин»дан қочиб тўпланган қирдан репортаж
Изоҳ (0)