«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларига сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.
Россия Мудофаа вазирлиги Арктика иқлими шароитида 10 минг метр баландликдан парашютда десант ташлашнинг янги тизимлари кадрларини намойиш қилди.
#Видео Эксклюзивные кадры десантирования на новых парашютных системах с высоты 10 тысяч метров в арктических условиях#Минобороны #АрмияРоссии #ВДВ #Арктика #Десантирование #ПервыеВМире pic.twitter.com/fdgB17kJYk
— Минобороны России (@mod_russia) April 26, 2020
«68 ёшли нигериялик аёл ўғил ва қиз фарзанд – эгизак кўрди. Унинг турмуш ўртоғи 77 ёшда бўлиб, жуфтлик 1974 йилда никоҳдан ўтган. Улар анчадан буён ўз фарзандлари бўлишини истаб келаётган эди», – CNN ахборот нашри.
A 68-year-old Nigerian woman has given birth to twins, a boy, and a girl. Her husband, 77, says the couple, who married in 1974, had long desired to have a child of their own. https://t.co/oHku9E8jCr
— CNN International (@cnni) April 26, 2020
«Ўзбек тилининг аҳволи ҳақида: 30–40 ёшли авлод ўзбек тилининг иш юритишдаги обрўсизлиги туфайли рақобатдан чарчаб, болаларини рус мактабга бериб ўқитяпти. Улар битта гапни тўлиқ ўзбекча гапиролмайди. Бу болалар катта бўлиб, ниманидир ҳал қилувчи даражага чиққач, ўзбек тили бугунгидан-да кўра хавфда қолади деб қўрқаман», – Азиза Қурбонова, Twitter фойдаланувчиси.
https://twitter.com/AQurbonova/status/1254682151368511488
АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп туғилган куни билан табрик юборганларга миннатдорлик изҳор қилди:
«Барчангизга туғилган куним муносабати билан билдирган эзгу тилакларингиз учун ташаккур. Мен бу йил ўз туғилган кунларини, байрамларини оила ўзолари, дўстлари ва ҳамкасблари билан нишонлай олмаганлар билан биргаман. Барчамиз яна қувончли кунларимизни биргаликда нишонлаш мумкин бўладиган кунларни интизорлик билан кутиб қоламан».
https://twitter.com/FLOTUS/status/1254557326213894149
«Мотоцикл миниб олган йигит ва қиз. Ўзбекистон ССР. 1920–1930 йиллар. М. Пенсон олган сурат», –Ўзбекистон ва Ўрта Осиё тарихига бағишланган Twitter саҳифаси.
https://twitter.com/historytarix/status/1254751645507952641
Fake (сохта) хабарлар борасида АҚШ президентининг фикрлари:
«Сохта хабарлар халқнинг душманидир».
https://twitter.com/realDonaldTrump/status/1254769296280031232
«Халққа ёрдамнинг талон-тарож бўлиши фақат пул тарқатгандамас, нарса тарқатганда ҳам содир бўлишига яққол исбот мана шу», – Хушнуд Худойбердиев, ҳуқуқшунос блогер.
https://twitter.com/xushnudbeck/status/1254623651292463104
«Ўзбекистон ҳукумати COVID-19 пандемияси шароитида қўшимча молиявий ёрдам пакетини тасдиқлади. Президентнинг янги фармонига кўра, муҳтожларга кўрсатиладиган ёрдамлар ва хизматлар учун солиқдан озод қилинади, хайрияга ҳисса қўшган тадбиркорлик субъектларига 2021 йил 1 апрель санасига қадар солиқ таътили берилади, солиққа тортилмайдиган даромад солиғи шу тариқа икки ҳиссага кўпайди», – Жавлон Ваҳобов, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси.
https://twitter.com/JavlonVakhabov/status/1254913157191077888
«Ҳозир режалаштиринг. The Times нашри Ўзбекистонни 2021 йилда албатта зиёрат қилиш керак бўлган мамлакатлар сирасига киритди», – Софи Иббоцон, Ўзбекистоннинг Британиядаги сайёҳлик элчиси.
https://twitter.com/UZAmbassador/status/1254014380804648960
«Ўзбек санъаткорлари Рамазон ойида бирлашди ва бирга куйлади;
Ғафлат ойи эмас бу!
Нафрат ойи эмас бу!
Раҳмат ойи бу демак!
Рамазон келди, Рамазон келди!
Томоша қилинг ва таққосланг», – Жавлон Ваҳобов, Озбекистоннинг АҚШдаги элчиси.
https://twitter.com/JavlonVakhabov/status/1254947343532732416
«Зуҳра Юсуф Довуд 1972 йилда ‘Мисс Афғонистон’ шарафига сазовор бўлган биринчи афғон аёли бўлади», – Тахмина Тўмарис, санъаткор, қочқин, аёллар ҳуқуқи фаоли.
https://twitter.com/TahminaTomyris/status/1254745846874243073
«АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар комиссияси кеча дунёдаги диний эркинликлар бўйича 2020 йил учун ўзининг йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда Ҳиндистон диний эркинликлари кескин ёмонлашгани ёзилади.
Намасте Трамп, афтидан бошқа найранглар иш бермаётган кўринади. Ҳиндистондаги исломофобия», – Ойша Ренна, мусулмон фаоли.
https://twitter.com/AyshaRenna/status/1255243009094017024
«Доим Орбан мамлакатни умум Европа қабул қилган қадриятларга қарши чиқиши етакламоқда деб айтганман. Энг сўнгги чоралар узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган демократик тамойиллардан чекиниш жараёнининг бир қисми. Дарҳол жазо чоралари қўллашни таклиф қиламан», – Карлос Моэдас, сиёсатчи.
https://twitter.com/Moedas/status/1254835806587555840
«Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИ ташкилотига кузатувчи сифатида киришини маъқуллади», – Бобур Бекмуродов, «Юксалиш» миллий ҳаракатининг раис ўринбосари.
https://twitter.com/Bbobur/status/1255043926723092481
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)