Ливия миллий армияси (ЛМА) мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб туришга қарор қилди. «РИА Новости»нинг хабар беришича, бу ҳақда ЛМА расмий спикери Аҳмад ал-Мисмари маълум қилган.
«Ушбу муборак воқеа (Рамазон ойи кириб келиши) муносабати билан қардош ва дўстона давлатларнинг ушбу хайрли ойда ҳарбий ҳаракатларга барҳам бериш тўғрисидаги чақириқларига жавобан қуролли кучларнинг бош қўмондонлиги барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатиб турилишини эълон қилади», — деган ал-Мисмари Бинғозида ўтказилган матбуот анжуманида.
ЛМА спикери, шунингдек, террорчилар томонидан ушбу тартибнинг ҳар қандай бузилиши кескин чоралар кўрилишга сабаб бўлишини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ливияда уруш 2011 йилда НАТО операцияси чоғида ўлдирилган Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каддафидан кейин бошланган эди. Ўшандан бери мамлакат иккига бўлинган: БМТ томонидан қўллаб-қувватланадиган миллий келишув ҳукумати ҳамда Ливия шарқидаги Тобрук шаҳрида жойлашган генерал Хафтар бошчилигидаги мухолифат ҳисобланади.
Мамлакатда низонинг янада кескинлашувига миллий келишув ҳукуматининг Халифа Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армиясига қарши курашда ҳарбий ёрдам учун Туркияга мурожаат қилиш қарори сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)