Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш бўйича барча чоралар кўрилгани, карантин даврида қатъий тартиб-интизом ўрнатилгани боис касаллик билан боғлиқ рақамлар ижобий бўлиб турибди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 28 апрель куни Бухоро вилоятининг Олот туманида бўлиб ўтган учрашувда таъкидлаб ўтди.
«Бу йўналишда Бухорода ҳам катта ишлар қилиняпти. Ҳар бир фуқаронинг ҳаётини сақлаб, бирорта ҳам ўлим бўлмаслиги учун 24 соат ҳаракат қиляпмиз. Албатта, бу бошимизга тушган катта синов. Мен биринчи кунданоқ айтдимки, бу синовдан қудратли бўлиб чиқамиз, бир-биримизга меҳримиз, муҳаббатимиз, албатта, ошади», — деди Президент.
Таъкидлаш жоизки, 28 апрель куни Ўзбекистонда илк бор коронавирусдан соғайганлар сони айни вақтда касалликдан даволанаётганлар сонидан ошиб кетди. 29 апрель соат 10:00 ҳолатида ҳам соғайганлар устунлиги сақланиб турибди. Айни вақтда мамлакатда илк касалланиш ҳолати қайд этилган 15 мартдан буён саккиз киши касаллик қурбони бўлди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)