Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК, Kentsel Yenileme Merkezi A.S. (Туркия) компанияси иштирокида Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бўйича бош режа концепциялари ишлаб чиқилган.
Бош режа концепциясининг асосий қоидаларига кўра, узоқ истиқболга, атроф-муҳит ва экологияни яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича шаҳардан (шаҳар марказидан 24-25 километр) жануб томонга 9 километр узоқликда янги Тошкент аэропортини жойлаштириш кўзда тутилган.
Лойиҳага кўра, аэропортнинг ҳозирги мавжуд ҳудуди (марказдан 5-6 километр узоқликда) истиқболда қисман чекловда фойдаланиш учун сақлаб қолинади.
Шахсий автомобиль транспортининг миқдор жиҳатидан ўсишида барча жамоат транспортларининг турларини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Электробуслар каби янги экологик транспорт турларини жорий қилиш, жамоат транспорти учун ажратилган чизиқларни яратиш, велосипед йўлакчалари тизимини яратиш мўлжалланган.
Магистрал кўчаларнинг ҳисоб-китоб муддатига кўра узунлиги 1502,2 километрни, жумладан, узлуксиз ҳаракатланиш магистрали 353,6 километрни ташкил этади.
Йирик транспорт муҳандислик қурилмаларининг сони ҳисоб-китоб муддати бўйича 59 та қурилмага етади. Метрополитен тизими тезюрар, экологик ва кўп йўловчи сиғимига эга жамоат транспорти сифатида янада ривожлантирилади, янги қурилишга ерости каби бўлганидек, ерусти линияларини қуриш мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, пойтахт аэропортининг янги Тошкент-4 халқаро йўловчи терминали 2019 йил охиригача қуриб битказилиши керак эди. Жанубий Корея кўмагида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳанинг қиймати 430 миллион доллардан зиёд. Бироқ халқаро терминали қурилиши аҳоли эътироз билдириши эҳтимоли сабаб тўхтатилганди.
Изоҳ (0)