Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманлари билан 27 апрель оқшомида кузатилган кучли шамолдан сўнг алоқа узилиб қолган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.Аввалроқ 27 апрель оқшомида кузатилган кучли шамолдан сўнг Бухоро вилоятида электр таъминотида узилишлар юз бергани ҳақида хабар берилган эди. Ижтимоий тармоқларда Қоракўл туманида алоқани таъминловчи телеминора қулагани акс этган фотосуратлар тарқалган эди.
«Қоракўл ва Олот тумани билан алоқа узилиб қолганлиги сабабли тегишли хизматлардан иборат гуруҳ шакллантирилиб, ҳодиса жойини ўрганиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун юборилган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Қоракўл туманида бўлиб турган Феруз Муҳаммад алоқага чиқди.
Изоҳ (0)