• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ ва Хитой савдо музокаралари 90 кунга кечиктирилди

    АҚШ ва Хитой савдо музокаралари 90 кунга кечиктирилиб, 10 ноябрга қолдирилгани маълум қилинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Тегишли қўшма баёнот икки давлат ўртасида режалаштирилган келишув муддатдан бир неча соат олдин эълон қилинган. Хусусан, АҚШ президенти Дональд Трамп 11 август куни “божхона сулҳини узайтириш тўғрисидаги фармон”ни имзолаган. Бу қарор натижасида Вашингтон Хитой маҳсулотларига 145 фоизлик, Хитой эса Қўшма Штатлардан келаётган товарларга 125 фоизлик тарифларни жорий этишни яна кечиктиради. Амалдаги келишувга кўра, АҚШ хитойлардан келадиган импорт маҳсулотига 30 фоизлик, Пекин эса америка товарларига 10 фоизлик божни сақлаб қолади.

    Оқ уй бу кечиктириш “савдо номутаносиблигини бартараф этиш” ва “адолатли савдо амалиётини таъминлаш” борасида музокараларга қўшимча вақт беришини билдирмоқда. Маълумот ўрнида, Қўшма Штатларнинг Хитой билан савдо тақчиллиги 2024 йилда қарийб 300 миллиард долларни ташкил этган, бу эса жуда юқори кўрсаткич экани таъкидланмоқда.

    Июль ойида бўлиб ўтган музокаралар “конструктив” деб баҳоланган эди. Ўшанда Хитойнинг бош музокарачиси икки томон ҳам сулҳни сақлаб қолишга интилаётганини айтган. АҚШ расмийлари эса якуний қарорни президент Дональд Трампдан кутаётганини билдирган.

    Бу икки гигант давлат ўртасидаги савдо таранглиги 2025 йил апрель ойида кескин кучайганди. Трамп бир қатор давлатларга, жумладан Хитойга ҳам рекорд даражадаги савдо божларини жорий этган. Пекин эса бунга жавобан тарифларни ошириб, ўзаро савдони деярли тўхтатиб қўйган. Май ойида томонлар айрим чораларни бекор қилишга келишган.

    Ҳозирги музокараларда томонлар нодир ер металлари, Россия нефтини сотиб олиш ва чиплар савдосини чеклаш каби масалаларни муҳокама қилишда давом этмоқда. Трамп сўнгги кунларда ушбу экспорт чекловларининг бир қисмини юмшатиб, АМD ва Nvidia каби компанияларга айрим чипларни Хитойга сотишга рухсат берди. Бунинг эвазига компаниялар ўз даромадининг 15 фоизини Қўшма Штатлар ҳукуматига ўтказади. Шунингдек, Вашингтон TikTok’ни Хитой компанияси ByteDance’дан ажратиб олишга интилмоқда, Пекин эса бунга қарши чиқмоқда.

    Оқ уй маълумотларига кўра, божхона сулҳига қарамай, икки давлат ўртасидаги савдо оқимида 2025 йил камайиш қайд этилган. Жумладан, йилнинг дастлабки 6 ойида АҚШ Хитойдан 165 миллиард долларлик маҳсулот олиб кирган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 15 фоиз кам дегани. Вашингтоннинг Хитойга экспорти эса 20 фоизга қисқарган.

    12 август, 12:03   Изоҳ (0)   240
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Хитой#савдо#музокара#90 кун#кечиктирилди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда мигрант болалар учун мактаб таълими пуллик бўлиши мумкин

    Дунё | 12 август, 14:55

    Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт Ўрта Чирчиқ туманида қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 август, 14:42

    Криштиану Роналду фарзандларининг онаси Жоржина Родригесга турмуш қуриш таклифини берди (фото)

    Спорт | 12 август, 14:25

    Норвегия Исроилга киритган инвестицияларини қайтариб олади

    Дунё | 12 август, 14:10

    UFC жангчиси Майкл Пейж Дрикус ва Чимаев ўртасидаги баҳснинг фаворити ким эканини айтди   

    Спорт | 12 август, 13:57

    Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотлар тарқатилиши олди олинади

    Ўзбекистон | 12 август, 13:45

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.