Тошкент вақти билан 28 апрель соат 16:15 да Афғонистон ҳудудида зилзила юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.
Хабар берилишича, зилзила маркази Афғонистон ҳудудида, Тошкент шаҳридан 537 километр жануби-шарқда, 100 километр чуқурликда жойлашган. Зилзила кучи унинг марказида 5,4 магнитудани ташкил қилган.
Маълум қилинишича, ерости силкинишларининг кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилмаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зилзила Ўзбекистонда сезилмаганини маълум қилган бўлса-да, «Дарё» муштарийлари, интернет фойдаланувчилари зилзила сезилганини билдирди. Хусусан, «Дарё» муштарийлари ҳам зилзилани сезгани ҳақида хабар берди.
Изоҳ (0)