Англиянинг “Ливерпуль” клуби “ПСЖ” вингери Бредли Барколяни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Аммо парижликлар раҳбарияти 22 ёшли футболчини сотишни истамади ва унга янги шартнома таклиф қилиш арафасида турибди. Инсайдер Фабрицио Романо берган маълумотларга кўра, “ПСЖ” раҳбарлари ёзги трансфер ойнаси ёпилгач, Барколяга молиявий томонлама яхши шартнома таклиф қилади. Сабаби, парижликлар ёш футболчини таркибда сақлаб қолишга қатъий қарор қилган ва “Ливерпуль”га Бредли “сотилмайдиган футболчилар”дан бири эканлигини билдирган. Аввалроқ Барколя бош мураббий Луис Энрике қўл остида мунтазам ўйин амалиётига эга эмаслигидан норози бўлиб, “ПСЖ”ни тарк этмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. “Ливерпуль” Бредли учун 100 миллион евро таклиф қилмоқчи эканлиги айтилди. “Ливерпуль”дан ташқари “Барселона” ҳам футболчининг атрофидаги вазиятни кузатиб турибди. Фичажес нашрининг ёзишича, каталонияликлар 2026 йилнинг ёзида футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Изоҳ (0)