Италия туризм вазири Дарио Франческини 2020 йил мамлакатда халқаро туризм учун имконият бўлмаслигини маълум қилди. У Италия чегаралари бошқа мамлакатлардаги вазиятдан келиб чиқиб очилишини билдирган, деб хабар беради «Коммерсантъ».
«Бу эпидемиологик вазият ва ҳар бир давлатнинг алоҳида сиёсатига боғлиқ. Бу йил халқаро туризм бўлмайди, шу сабабли ички туризмга инвестиция киритишга мўлжалланган ‘Италияга саёҳат қиламан’ режаси пайдо бўлди», — дейди Франческини.
Вазирнинг сўзларига кўра, Италиядаги диққатга сазовор маданий масканлар май ойида очилади. Улар орасида Колизей ва Помпей ҳам бор. Франческинининг таъкидлашича, фақатгина хавфсизлик чораларини таъминлаб бера оладиган маданий масканлар очилади.
Италиядаги барча музейлар, кўргазма ва маданий муассасалар 8 мартдан буён ёпиқ. 4 майдан бошлаб чекловларни босқичма-босқич енгиллаштириш режалаштирилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирус билан касалланганлар сони 195 мингдан, қурбонлар сони 26 минг кишидан ошган.
Изоҳ (0)