Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш жараёнини тўлиқ рақамлаштирилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“Тоза Пойтахт” дастурий таъминоти 13 августдан Олмазор туманида инов тариқасида ишга туширилади, 1 сентябрга қадар қолган туманларга ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

Тизим чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш жараёнини назорат қилиш орқали шаҳар тозалигини таъминлаш, техникалар ишини мониторинг қилишга ёрдам беради.
Тизим орқали маҳалланинг ички кўчаларида техникалар ҳаракатни кузатиш, чиқинди ҳажмини ҳисоблаш, юридик ташкилотларга кўрсатилаётган хизмат сифатини баҳолаш, марказий ва ички кўчалардаги санитария ҳолатини мониторинг қилиш мумкин. Тизимда бажарилган ишлар ва чиқинди олиб чиқиб кетилмаган манзиллар ҳам автоматик қайд этилади.
Маълумот учун, жараёнда Экология қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Миллий гвардия ва маҳалла еттилиги ўз ҳудудларига масъул ҳисобланади.
Изоҳ (0)