• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бокс

    Бир карднинг ўзида фожиавий якунланган икки жанг. Бокс тарихидаги қора тун ҳақида

    2 август куни Токиода Ямато Хата ва Сигетоси Котари ўртасида иккинчи ярим енгил вазн тоифасида OPBF (Oriental and Pacific Boxing Federation) жаҳон чемпионлиги учун кечган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Тадбир Teiken Promotions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилди.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Жанг дуранг билан якунланди — нокаутчи Хата ғалаба қозона олмади, аммо чемпионликни ўзида сақлаб қолди. 12 раунд якунлангач, Котари ўзини ёмон ҳис қилган ва ринг бурчагида ҳушидан кетган. У дарҳол касалхонага етказилди, у ерда субдурал гематома ташхиси қўйилди. Боксчи зудлик билан операция қилинди, бироқ бир неча кундан сўнг 28 ёшли спортчи вафот этди. Бу ҳақда WBO хабар берди: “Бокс олами 2 август куни бўлиб ўтган чемпионлик жангида олган жароҳатлари туфайли вафот этган япониялик боксчи Сигетоси Котари вафоти муносабати билан мотам тутмоқда. Ринг жангчиси. Орамизни жуда эрта тарк этди. Унинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз”. 

    Одамлар бу қайғули хабарни ҳазм қилишга улгурмасдан, орқасидан яна бир нохуш хабар келди. Худди шу кардда Хиромаса Уракава ҳам жанг қилганди. Унинг рақиби Ёдзи Сайто бўлди. Сайтонинг бир нечта нокдаунларидан сўнг, жанг саккизинчи раундда тўхтатилди. Бундан ташқари, Уракава ўша жангда ҳакамлар ҳисоб-китобига кўра олдинда бораётганди. Жангдан сўнг Хиромаса ҳам шошилинч равишда касалхонага ётқизилган ва унга субдурал гематома ташхиси қўйилган. Боксчи операция қилинди (краниотомия), аммо вафот этди.

    Шундан сўнг, WBC раҳбари Маурисио Сулаймон сўзга чиқди: “Бокс олами Японияда бир кардда жанг қилган икки боксчининг фожиали ўлими муносабати билан ҳайратда ва чуқур қайғуда. Уларнинг хотираси обод бўлсин”.

    Sigetosi Kotari
    Сигетоси Котари
    Фото: Бушидобохинг

    Бу ҳали ҳаммаси эмас. Баъзи манбалар, жумладан The Ring нашрининг ёзишича, кечанинг марказий жангида Котари билан дуранг қайд этган Ямато Хата ҳам олган жароҳатлари туфайли касалхонага ётқизилган ва ҳозирда кома ҳолатида. Бутун бокс олами учун мутлақо қора кун.

    Субдурал гематома нима? Бунда қон миянинг қаттиқ ва тўрсимон пардалари орасида тўпланади ва бунинг ҳисобига мия ичи босими ошади ва шикастланиши мумкин. Масалан, бир пайтлар россиялик боксчи Магомед Абдусаломов ҳам шундай жароҳат олган эди. Ва умуман олганда, бу, афсуски, бокс учун нисбатан кенг тарқалган жароҳат. Шифокорларнинг таъкидлашича, профессионал спортчилар дуч келадиган экстремал вазн пойгалари бундай қон кетиш хавфини сезиларли даражада оширади, чунки ликвор (мия ва орқа мияни ўраб турган ва уларни механик таъсирлардан ҳимоя қиладиган суюқлик) ҳажми камаяди ва мия анча заиф бўлиб қолади.

    2 август куни содир бўлган воқеадан сўнг Япония бокс комиссияси OPBF чемпионлик жанглари 12 раунд эмас, балки 10 раунд давом этишини эълон қилди. Бундан ташқари, боксчиларга кўпроқ хавфсизликни таъминлаш мақсадида вазн ўлчаш ва гидратация қоидалари қайта кўриб чиқилади.

    Албатта, бу йўналишда фақат Япония комиссиясигина қандайдир қадамлар қўймаслигини лозим. Масалан, аввалроқ боксчи Жон Куни рингда олган жароҳатларидан сўнг шу тарзда вафот этганди. Умуман олганда, фожиали ҳодисалар кўп, фақат бу сафар бир вақтнинг ўзида битта карддан уч боксчи касалхонага тушиб қолди, иккита нафари эса вафот этди. Бокс бу жуда хавфли спорт турларидан бири эканлиги яна бир бор ёдга олинди.

    12 август, 21:49   Изоҳ (0)   725
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Бокс#Япония#Майк Тайсон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.