• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратида 10 кун ётган бемор таассуротлари ҳақида гапириб берди

    Коронавирус дунёнинг барча давлатларида соғлиқни сақлаш тизими учун синов бўлди. Касалликни даволовчи вакцина йўқ ва дорилар ҳам етишмайди, коронавируснинг оғир даражасидаги беморлар ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратига уланмоқда. Британиядаги давлат касалхоналарида 10 кун давомида шундай қурилмада ётган лондонлик бемор ўз таассуротлари ҳақида «РИА Новости» нашрига интервью берди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Энергетика учун трубина қурилмасининг лойиҳачи-инженери 36 ёшли Марк жонлантириш бўлимида пандемиядан бир неча йил аввал даволанган. У касалхонага бир нечта касалликлар — оғир бронхит, ўткир кўричак билан олиб келинган ва уни операция қилишган, бироқ наркоздан кейин у мустақил равишда нафас ололмаган.

    «Операциядан кейин кўзимни очганимда палатада кислород ниқоби билан ётгандим, шифокор менга нима бўлганини тушунтириб, оддий палатага ўтказди ва ҳаммаси яхши бўлишини айтди. Палатада бир кун ётдим, кислород ниқобини олиб ташлашди, ҳаммаси яхши эди. Бироқ кечга бориб нафас олишга қийнала бошладим, ҳаво етишмасди. Аҳволим оғирлигини кўрган тиббиёт ходимлари менга CPAP ниқобини тақиб, яна аппаратга улашди, у билан бир кеча ва куннинг биринчи ярмига қадар нафас олдим. Кейин мени касалхонанинг сўнгги қаватидаги жонлантириш бўлимига ўтказишди», – дейди Марк.

    СРАР (Continuous Positive Airway Pressure) бемор мустақил равишда нафас ололмаётган вақтида кўмак бериш учун уланади. Беморга ниқоб тақилади ва у орқали кислород етказиб берилади. CPAP аппарати ўпкани сунъий нафас олдириш аппарати ва кислород терапиясидан олдинги босқич.

    Махсус аппаратларда ётишМарк жонлантириш бўлимидаги дастлабки кунларини эслашга қийналади, наркознинг асоратлари жиддий бўлган, беморнинг иситмаси кўтарилган ва бронхит сабаб ҳолсизлик кузатилган, уни антибиотиклар билан даволашган ва Марк хотиржам ётмаган. Уни аввалига жонлантириш бўлимининг иккинчи тоифали қисмига ётқизишган, у ерда ўлим хавф солмаётган беморлар даволанади.

    «Куннинг иккинчи ярмида умуман нафас олмай қўйдим, бир амаллаб тиббиёт ходимларини чақириш тугмасини босдим, пульт тезкор терапия бўлимидаги ҳар бир беморнинг қўлига бериларди. Менинг ушбу ҳолатимга аппаратлар ҳам турли баланд овозлар чиқаришни бошлади. Аввалига атрофимда ҳеч ким бўлмаганини, сўнгра бир сония ичида тепамда ҳамшира ва шифокорлар пайдо бўлишганини эслайман», – дейди агентлик билан суҳбатда Марк.

    Шундан кейин беморнинг ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратидаги ўн кунлик даври бошланган. Бемор CPAP’да ҳам нафас олишга қийнала бошлаганида, унинг томоғига найча улаб нафас йўлларига кислород юборилади. Бундай беморлар овқатни ҳам ўша найча орқали тановул қилади, яъни овқат ҳам шу йўл билан юборилади, фақат бунда суюқ йогурт шаклидаги аралашма бурун орқали жўнатилади. Ушбу егулик махсус қурилма орқали берилади.

    Маркнинг сўзларига кўра, ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратининг ноқулайликлари кўп, бироқ у уланган вақтда юқори ҳарорат ва ҳолсизлик кузатилмаган, унинг аппаратдаги даври, асосан, уйқуда кечган.

    «Томоғингда нимадир борлигини сезасан, бўйнингни бура олмайсан, ўтириш ва туришни ҳам эплай олмайсан. Бироқ мен ушбу ҳолатдан норози бўлганман, жаҳлим чиққан, дея олмайман, аҳволим оғирлиги сабаб фақат ухлардим. Шифокорлар менга седатив воситалар ва махсус тиббиёт газлари юбориб, мени тинчлантиришгани ва бу кўпроқ ухлашимга сабаб бўлганини тушунтиришди», – дейди Марк.

    Унинг ҳикоя қилишича, у ўзининг қачон ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратига уланганини билмайди, сабаби  бемор аппаратга уланганидан сўнг у умумий наркоз остида бўлади ва наркоздан аҳволи яхшиланганидан кейин чиқарилади. Шу тариқа бемор уйғонганидан кейин оғзига трубка қўйилганини пайқайди.

    Британияда беморлар ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратига, асосан, жонлантириш бўлимида уланади ва ҳар бир беморга икки нафардан ҳамшира бириктирилади. Улар ҳар соатда ускуналардаги кўрсаткичларни кузатиб, натижаларни жадвалга киритиб боради, таҳлиллар олади ва бемор каравоти орқасидаги қоғозга барча маълумотларни ёзади. Марк жонлантириш бўлими палатасидаги жараён 24 соат давомида умуман тўхтамаслигини айтган.

    «Ҳамма доимий ҳаракатда. Ҳамширалар мунтазам равишда кимнингдир каравоти тепасида уни кузатади. Шифокорлар камроқ келади ва зарурат бўлганида беморларни жонлантириш бўлимига қабул қилади ёки уларнинг аҳволи ўзгарганида, ҳолати яхшиланганида келади. Бироқ уларнинг шу яқин атрофда эканини доим ҳис қилиб ётасан. Палата марказидаги жойда навбатчи ҳамширалар ўтиради улар визуал равишда беморларни кузатади ва ҳеч кимни савол-жавоб қилмайди. Шахсан менда қўлни кўтариб (аппаратга уланган бемор фақат шу усулда одамлар эътиборини тортиши мумкин) ҳамширани узоқ кутган вақтлар кузатилмаган»,– деди собиқ бемор.

    Унинг айтишича, тунда бўлимда навбатчи шифокорлар гуруҳи қолади ва ҳамширалар таркиби ҳам ўзгаради. Шунга қарамай беморлар кузатуви тўхтаб қолмайди: керакли дорилар берилади, таҳлиллар олинади, ўзгаришлар ҳар соатда ёзиб турилади.

    Марк билан боғлиқ вазиятда шифокорлар унинг нима сабабдан нафас ололмаётганини аниқлашда қийналган. Тўртинчи куни бемор қонида кислород миқдори барқарорлашганида уни мустақил нафас олишга ўтказмоқчи бўлишган, аммо ушбу ҳаракат бесамар кетган.

    «Менга қонда кислород миқдори меъёрга келди ва энди мустақил нафас олишни уддалайсан, дейишди. Лекин трубкани олишганида яна бўғила бошладим. Дарҳол наркоз бериб медикаментоз комага туширишди ва яна аппаратга улашди», – дея эслайди Марк.

    Иккинчи марта аппаратга уланиш беморда акс таъсирларни қўзғатган, унинг томоғи оғриган ва бурнига уланган озиқлантириш найчаси ҳам бурун бўшлиғини яллиғлантирган. Шифокорлар беморнинг нима сабабдан нафас ололмаётганини аниқлашда давом этган.

    «Мутахассислар олдимга келишар, таҳлиллар олишар, тест қилишар, бир неча марта кўкрак қафасимни рентген қилишарди. Бунда аппаратни каравотим ёнига олиб келиб «Х-ray!» дея бақиришар, шифокор ва ҳамширалар суратга тушириш вақтида хонадан қочиб чиқишарди. Айтишларича, бу ходимлар нурланишининг олдини олиш учун қилинган, сабаби жонлантириш бўлимига тез-тез рентген аппаратини олиб келиб суратга олишарди», – дея ёдга олган лондонлик бемор.

    Марк 13 кун давомида жонлантириш бўлимида даволанганидан кейин оддий палатага олишган.

    «Тонгги олтиларда, текширув вақтида, қандайдир ёши катта врач келди, айтишларича, профессор экан. У касаллик тарихим билан танишиб, навбатчи шифокор билан гаплашди ва «аппаратдан узинглар» дея буйруқ берди. Соат 9 да мен ётган аппаратни ўчиришди ва яна ўзим нафас ола бошладим. Эртасига ёнимга икки нафар ҳамшира келиб, юриш машқларини ўтказишди. Бир неча кун давомида каравотда ётганимдан кейин босқичма-босқич юриш машқларини бажардим», – деган у «РИА Новости» вакили билан суҳбатда.

    Хизмат кўрсатиш аъло даражадаГарчи Маркнинг соғлиғидаги ўзгаришлар операциядан кейин ҳам кузатилган бўлса-да, жонлантириш бўлимидаги хизмат кўрсатиш сифатига эътирози йўқлигини билдирган.

    «Ҳеч қаерда ўзимни бу қадар хотиржам сезмаганман. Ҳа, ҳаяжонландим, нафас ололмасам нима бўлиши ҳақида ўйладим, лекин шифокорларнинг менга муносабати ва мени ҳаётга қайтаришганидан ҳайратга тушдим. Атрофимда ўнлаб одамлар мен ҳақимда қайғуриб юрганини ҳис этдим, улар шунчаки гаплашиб ўтирмай, мендаги ўзгаришларни диққат билан кузатишарди. Бу бутун умр ёдда қоладиган таассурот… Улардан миннатдорман», – дейди Марк.

    У, шунингдек, шифокорлар ва ҳамшираларнинг ўзгача услубда ишга ёндашгани ва текширишлар вақтида беморлар билан ҳазиллашиб, уларнинг кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилганини ҳам алоҳида қайд этди.

    «Бир дунё найчалар уланган ҳолда ётган вақтингиз гапириш, ҳаракат қилиш имкони йўқ пайтда шифокорларнинг аниқ ташхис қўя олмаслиги сизни қувонтирмайди, албатта. Уларнинг ўз ишини шунчаки механик тарзда бажармагани таҳсинга лойиқ. Улар менга оила аъзолардек муносабатда бўлди ва давлат касалхонаси бериши мумкин бўлган барча шароитларни муҳайё қилди», – дея шифокорларни мақтаган бемор. У ўзининг оиласи ҳам касалликни енгиб ўтишда кўмак берганини таъкидлади.

    Лондонлик ушбу беморнинг сўзлари ростлигини тасдиқлаш мақсадида «РИА Новости» Буюк Британия пойтахти шимолида ишловчи умумий амалиёт шифокори билан мазкур мавзу юзасидан қисқа суҳбат уюштирган.

    «Ҳа, шифокорлар беморни аппаратдан узишга бир неча марта урингани бўлиши мумкин, сабаби унда кўп ушлаб туришнинг ҳам салбий оқибатлари мавжуд. Бемор жонлантириш бўлимида қондаги кислород миқдорини ўлчаб туришгани ҳақида гапирган. Шифокорлар бу орқали унинг мустақил нафас олишга тайёрлигини текширган бўлиши мумкин», – дея воқеа ҳақида муносабат билдирган исмини ошкор этган шифокор.

    Унинг сўзларига кўра, ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратидан дарҳол фойдаланилмаганининг ўзига яраша сабаблари бор.

    «Сунъий нафас олдириш қурилмаси зарар келтириши мумкин ва шу сабабли ўта зарур ҳолатларда ишлатилади. Тартиб-қоидалар бўйича аввалига нафас олишни таъминлаш учун енгилроқ муолажалар қўлланилади. Бу кислород терапияси ёки ниқоб, трубка ва бир оз оғир вазиятларда CPAP аппарати бўлиши мумкин. Ўйлашимча тезкор даволаш бўлимидаги шифокорлар профессионал жиҳатдан тўғри йўл тутган. Улар беморнинг ҳаётини сақлаб қолган», – дея касбдошларини мақтаган у.

    24.04.2020, 09:17   Изоҳ (0)   76633
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа иқтисодиёти энг ёмон ойни бошдан кечирди

    24.04.2020, 08:37

    ЖССТ миссияси COVID-19 расман тарқалмаган Тожикистон ва Туркманистонда бўлади

    24.04.2020, 07:14

    Хитой ЖССТга қўшимча 30 млн доллар ажратади

    24.04.2020, 06:24

    Қозоғистон президенти мамлакатда карантин қачон тугаши бўйича ўз фикрини айтди

    24.04.2020, 05:36

    Москва мэри коронавирусга қарши кураш учун шаҳарга ҳарбийларни киритишни истамаслигини айтди

    24.04.2020, 04:35

    ЖССТ вакили COVID-19 билан касалланишнинг энг юқори чўққиси ўтганлиги қандай белгиларда намоён бўлишини айтди

    24.04.2020, 01:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат хизматчисининг ноқонуний совға олгани учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда — Антикоррупция агентлиги

    Ўзбекистон | 23 июн, 14:50

    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

    Реклама | 23 июн, 13:53

    АҚШ ҳужумидан олдин Эрон бойитилган уран захирасининг катта қисмини яширишга улгурган — Reuters

    Дунё | 23 июн, 14:40

    Хатолик ёки тузоқ? “Калмар ўйини”да томошабинларни ўйлантирган эпизод

    Кино | 23 июн, 14:32

    FIFA Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди

    Спорт | 23 июн, 14:32

    АҚШда “Ҳизбуллоҳ”га алоқадорликда гумонланаётганларни таъқиб қилиш бошланди

    Дунё | 23 июн, 14:28

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

    Ўзбекистон | 23 июн, 14:25

    Японияда гуруч нархи кескин ошиб кетди

    Дунё | 23 июн, 14:04

    Турк актёри Меҳмет Гунсур янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    Кино | 23 июн, 13:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.