• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Мураббийни кийиниш хонасидаёқ ишдан бўшатиш мумкин» — «Барселона» ва «Реал»да тўп тепган, эндиликда мураббийга айланаётган Хавьер Савиола ҳикояси

    Хавьер Савиола — аргентиналик собиқ футболчи, 2004 йилги Олимпиада ўйинлари чемпиони ҳамда 2006 йилги мундиал иштирокчиси. Фаолияти давомида «Ривер Плейт», «Барселона», «Реал», «Севилья» «Бенфика» ва «Монако» сингари гранд клублар сафида туп суришга муваффақ бўлган. Савиола айни пайтда футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийлик соҳасига қадам қўяётган ёш мутахассислардан бири.

    Фото: Getty Images

    Қуйида унинг футболга бўлган фикр ва қарашлари ҳамда хотиралари тақдим этилади.

    Мураббийлик соҳаси ҳақида

    «Мураббийни кийиниш хонасида ҳам ишдан бўшатиш мумкин. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу жараёнга айниқса, нисбатан ёши каттароқ ўйинчилар, жамоа сардори ёки узоқ вақтдан бери шу клубда тўп сураётган футболчилар кучли таъсир ўтказиши мумкин. Улар жамоада асосий фигура бўлишга ва ҳурмат қозонишга интилади. Мен футболчи сифатида бир неча бор бундай ҳолатларга дуч келганман. Мураббий сифатида мени хавотирга қўядиган асосий муаммолардан бири ҳам айнан шу.

    Жамоадаги 30 нафар ўйинчининг барчаси ўзини бахтли ҳис этиши қийин. Улардан фақат 11 нафаригина мунтазам равишда ўйнаши мумкин, қолганларининг эса сизнинг ишингиздан мамнун бўлиши даргумон. Футболчи сифатида шуни тушундимки, кам ўйин амалиётига эга ўйинчилар ҳам ўзларини жамоанинг муҳим аъзоси сифатида ҳис қилиши керак. Бу ҳақида бош қотириш навбати энди меники».

    Марсело Бьелса ҳақида

    «2004 йилги Афина Олимпиадасида Аргентина ғолиб чиққанди. Ўшанда жамоани Марсело Бьелса бошқарарди ва қайсидир маънода унинг жамоадалиги менинг омадим эди. У ҳақида фақат яхши хотираларга эгаман. Унинг футболга бўлган фидойилиги фанатизмни эслатарди. Унинг қўл остида шуғулланган ҳар қандай ўйинчи унинг ишга қандай ёндашишини айтиб бера олади. У футбол учун яшайди ва ўйлаган ягона нарсаси – ўз ўйинчиларига яхши имконият яратиб бериш. Агар Марселонинг жамоасига олти балли ўйинчи келса, маълум муддат ўтгач, у саккиз ёки тўққиз балли футболчига айланарди.

    Марсело Бьелса

    Марсело Бьелса
    Фото: Getty Images

    Унинг яна бир таҳсинга лойиқ хислатларидан бири бу – унинг самимийлиги. Шунинг учун, футболчилар уни жуда ҳурмат қилишган. У қандай вазият бўлишидан қатъи назар футболчилар билан мулоқот қила оларди.

    Бир сафар битта ўйинда учта гол урганман. Ўша пайтда хурсандчилигим ичимга сиғмасдан кийиниш хонасига кирган вақтим у менга: ‘Бугун сен жуда ёмон ўйин кўрсатдинг’, – деганди. У нима сабабдан бундай деганини тушунмаганман. Кейин билсам, у ҳимоядаги ҳаракатларимдан норози экан. Бьелса бошқаларга ўхшамасди. Айтиш мумкинки, у ўз дунёсида яшарди».

    Биринчи мураббийи ва «Ривер Плейт»даги дебюти ҳақида

    «5 ёшимда Буэнос-Айрес шаҳридаги камтаргина клубда футбол ўйнашни бошлаганман. Биринчи мураббийим Габриел Родригесдан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Хусусан, ундан болаларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини ўзлаштирдим. Менга унинг машғулот ўтказиш услуби жуда ёқарди. Яна бир етук мураббийим «Ривер Плейт» клубида бирга ишлаган Рамон Диас. У – туғма мотиватор эди.

    16 ёшимда асосий жамоада дебют қилганман. Бунгача узоқ йўлни босиб ўтдим. Ўшанда мавсум якунига етишига атиги бир нечта ўйин қолганди ва асосий жамоанинг уч нафар ҳужумчисида жароҳат бор эди. Майдонга тушиши мумкин бўлган икки ҳужумчи қолганди. Диас эса учинчи ҳужумчи сифатида таркибга мени ҳам киритишга қарор қилди. Унгача мен учинчи дивизионда ўйнаб юрардим ва баъзида асосий жамоа билан машғулот ўтардим, лекин қачондир бундай бўлиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмаганман. Бўлажак ўйиндан олдинги машғулотдан сўнг ўйин қайдномасида исмимни кўрдим. Даставвал қандайдир хатолик туфайли у ерга фамилиям пайдо бўлган, деб ўйлагандим. Барчаси шу тарзда бошланган.

    Савиола «Ривер Плейт» либосида

    Савиола «Ривер Плейт» либосида
    Фото: Getty Images

    Учрашув аввалида захирада қолдирилдим. Бироқ биринчи бўлимдаёқ ҳужумчилардан бири жароҳат олди ва мураббий ўйиннинг иккинчи ярмида мени майдонга туширишга қарор қилди қаттиқ асабийлашганман, лекин майдонга тушишим билан ҳаммаси ўтиб кетди. Эҳтимол Диаснинг сўзлари менга ёрдам бергандир. У менга: ‘Тинчлан! Катта ёшдаги ўйинчилардан фарқли ўлароқ, сен натижа учун жавобгар эмассан’, – деганди.

    У бу сўзларни керакли вақтда айтганди. Мен унинг бу сўзларини ҳалигача эслайман. У кучли босимдан халос бўлишимга жуда катта ёрдам берган. Мен майдонга тушиб, шунчаки футбол ўйнадим ва гол урдим».

    «Бенфика»даги фаолияти ҳақида

    «Европадаги фаолиятим хусусан, Жоржи Жезуш бошчилигидаги «Бенфика»ни ўзгача илиқлик билан хотирлайман. Унинг қўл остида ажойиб футболчилар авлоди етишиб чиқди. Фабиу Коэнтрау, Пабло Аймар, Анхель ди Мария шулар жумласидандир. У ўйинчиларга кўпроқ эркинлик берарди. Шу билан бирга жуда талабчан эди.

    Жоржи машғулотларининг биринчи ярим соати тўп билан ишлашга бағишланарди. Биз тобора у кўришни истаган ўйинга мослаша бошлагандик. У менинг иккинчи ҳужумчи сифатида майдонда бироз чуқурроқ ҳаракат қилишим жамоага кўпроқ имконият яратиб беришини айтганди. Унинг жамоасида тўп суриш жуда ёқимли эди. Ўйлашимча, бу ҳар қандай футболчига ёққан бўларди».

    Савиола «Бенфика» либосида (30-рақамда), ортда Жоржи Жезуш

    Савиола «Бенфика» либосида (30-рақамда), ортда Жоржи Жезуш
    Фото: Getty Images

    Идеал мураббий намунаси – Хосе Пекерман ҳақида

    «Бутун карьерам давомида бирга ишлаган мураббийлардан Хосе Пекерманга ўхшашни истаган бўлардим. У – доимо хотиржамликни сақлаган. Шу билан бирга у буни ўз ўйинчиларига қандай сингдиришни ҳам яхши биларди, бу эса қийин вазиятларда асқатарди. У жамоасига биринчи марта мени 2001 йилги U-20 мундиалига чақирган, кейинроқ 2006 йилги катталар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ҳам Аргентина терма жамоасига жалб этилдим.

    Пекерман – ўзига ишонувчи мураббийлардан бири. У ҳамма нарсани тушунади ва футболчилар билан кўпроқ суҳбатлашишга ҳаракат қилади. У камдан кам ҳолларда овозини кўтарарди. Тайёргарлик нуқтаи назаридан у идеал мураббий эди, ҳатто у футболчиларнинг руҳий ҳолати устида ҳам ишлашни билган. Ўқув-машғулот йиғинларида биз ҳаммамиз бирга овқатланардик, у ўйинчиларнинг бир-бирига яқин бўлишини хоҳларди.

    Суратда Хосе Пекерман ва Хавьер Савиола

    Суратда Хосе Пекерман ва Хавьер Савиола
    Фото: Getty Images

    Унинг машғулотлари вақтига отамнинг ўлимига тўғри келиб қолганди. Мен ҳеч қачон Хосенинг менга берган ёрдамини унутмайман. Шунингдек, Карлес Решак ва ўша пайтда Барселонада ишлаган барча инсонлар менга жуда оғир бўлган жудоликни бошдан кечиришимда ўз ёрдамини аямаган».

    Фаолиятни тугатиш қандай бўлиши ҳақида

    «Барча футболчилар дуч келадиган мушкул вазият – фаолиятни якунлаш. Ҳамма сиз бу қарорни қабул қилишга тайёр туришингиз кераклигини айтади ва бу айни ҳақиқатдир. Буни бошдан ўтказган дўстларим бу ҳақида жиддийроқ ўйлаб кўришни маслаҳат берганди.

    Фаолиятим давомида «Барселона» ва «Реал» сингари катта жамоаларда ўйнашга муваффақ бўлдим. Ҳар ҳафта оғир машғулотлар ва сафарлар бўларди. Бироқ барчаси тугагач, уйингизга келасиз ва нима билан шуғулланишингизни билмай қоласиз.

    Мен ҳар доим бу қарорни ўз вақтида қабул қилишим кераклиги ҳақида ўйлардим. Бундай қарорга келганимда, курашларни қайтиб соғинмаганман. Ушбу спорт турини яхши кўрганим боис, уни қумсаганман, бироқ рақобатни эмас. Кўпроқ руҳий жиҳатдан толиққаним сабабли фаолиятимга нуқта қўйишга қарор қилганман. Аммо яқинларим ва оиламнинг қўллаб-қувватлаши менга катта ёрдам бўлган. Фикримча, ҳаётнинг бундай лаҳзаларида ёлғиз қолиш жуда қийин».

    Савиола «Барселона» либосида

    Савиола «Барселона» либосида
    Фото: Getty Images

    Қандай мураббий бўлиши ҳақида

    «Аввалига мураббийлик квалификациясини олиш тўғрисида умуман ўйламаганман. Кейинчалик менда мураббийлик сабоқларини олиш истаги пайдо бўлди. Бунгача Про лицензияси тўғрисида эшитгандим, холос. Бу тажриба сизга футболнинг бошқа томони билан танишиш имкониятини беради. Футболчиларни кўпроқ тушуна бошлайсиз.

    Менинг ҳамон қайси йўлдан кетишим нўмалум. Катталарни шуғуллантиришми ёки ёшларни? Буни вақт ўтиши билан ҳал этса бўлади, бироқ мени ташвишлантирадиган асосий нарса – кийиниш хонаси билан боғлиқ вазиятга тўқнаш келиб қолишдир.

    Аввалига мен футболчилардан ишга профессионал тарзда ёндашишни, жамоадошлари ва рақибни ҳурмат қилишни сўрайман. Бу бироз қийинроқ кечиши мумкин, чунки барча футболчиларга ҳам бу тўғри келавермаслиги мумкин. Мен уларни таркибдан четлатишдан кўра биз тўғри йўлда эканимизга ишонтиришга ҳаракат қиламан ва барчамиз ҳамжиҳатликда битта йўналишдан боришга ҳаракат қиламиз».;

    Foto: Getty Images

    Бошқа мақолалар:

    «Барселона» ва «Челси» ўртасида талаш бўлиши кутилаётган, бразилиялик «кечиккан юлдуз» — Алекс Теллес ҳақида

    «Ўзимиздан катта болаларни ютиб қўядиган бўлсак, ўйиндан сўнг калтак ейишимиз аниқ эди» — Луиш Нани болалиги, «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ва ўғли ҳақида

    Кубоги сохта пул ясаш учун ўғирлаб кетилган Англиядаги энг «кекса» футбол мусобақаси ҳақида

    Инқироздан кейинги инқироз. Коронавирусдан сўнг футбол қандай бўлади?

    Лэмпарддан Зидангача. Яқин ўтмишнинг таниқли футболчилари орасидан етишиб чиққан мураббийлар ҳақида

    Лэмпард ва Жеррард қабул қилинмаган, Майкл Оуэн каби юлдузларни тарбиялаган, ҳозир эса тўйхонага айлантирилган футбол мактаби ҳақида

    Мураббий дастхати: Зиданнинг етуклигида Марчелло Липпининг ўрни ҳақида

    «Келдим, гол урдим, ғалаба қозондик, кетдим». «Бели синган йигит» — Ким Чельстрёмнинг «Арсенал» мухлисларига мактуби

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    24.04.2020, 23:44   Изоҳ (0)   33160
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Адебайор хайрия қилмаётгани ҳақида: Нимани хоҳласам, шуни қиламан

    24.04.2020, 21:42

    2021 йилга қолдирилган футбол бўйича Европа Чемпионати «Евро—2020» номини сақлаб қолади

    24.04.2020, 20:19

    Вадим Абрамов Осиё Кубоги—2011, Австралия билан ўйиндаги 0:6, ўн йил аввалги Ўзбекистон термасининг ҳозиргиси билан фарқи ҳақида

    24.04.2020, 19:28

    «Ливерпуль» собиқ футболчиси мия саратонини енгиб ўтди

    24.04.2020, 18:16

    «Барселона» ва «Челси» ўртасида талаш бўлиши кутилаётган, бразилиялик «кечиккан юлдуз» — Алекс Теллес ҳақида

    24.04.2020, 17:11

    УЕФА қандай клублар Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг келаси мавсумига қўйилмаслигини маълум қилди

    24.04.2020, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.